БМТ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшайдиган фаластинликларнинг маъиший вазияти ҳақида огоҳлантирди
Бирлашган миллатлар ташкилоти Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида истиқомат қиладиган фаластинликларнинг маъиший вазияти ҳақида огоҳлантирди
Бирлашган миллатлар ташкилоти Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида истиқомат қиладиган фаластинликларнинг маъиший вазияти ҳақида огоҳлантирди. Қуддус нет сайтининг бугун жума куни тарқатган хабарига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Фаластинда тараққиёт фаолиятлари ва инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштирувчиси Роберт Пайпер ва БМТнинг Фаластин қочқинларини иш билан таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш агентлиги амалиётининг мудири Скот Андерсон, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида баёнот бериб шундай айтишдики, Қуддус шаҳрининг шарқий ҳудудларидаги Хон ал-Аҳмар минтақасида яшайдиган 7 минг нафар фаластинлик оғир маъиший шароитда кун кечирмоқда. Шунингдек ушбу баёнотда келишича, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида минглаб фаластинликлар ўз уйларининг бузиб ташланишидан хавотирга тушмоқда. Шу боис, айрим фаластинлик оилалар ўз уйларини ташлаб бошқа жойларга кўчишмоқда.