Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази ушбу мамлакатда ёш ўсмирларнинг қамоққа олинишини танқид қилди
(last modified Fri, 24 Feb 2017 12:12:07 GMT )
феврал 24, 2017 17:12 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази ушбу мамлакатда ёш ўсмирларнинг қамоққа олинишини танқид қилди

Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази 16 ёшли баҳрайнликни зудлик билан озод этилишини ва Ол Халифа режимининг болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга қатъий риоя қилишини талаб этди

Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази 16 ёшли баҳрайнликни зудлик билан озод этилишини ва Ол Халифа режимининг болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга қатъий риоя қилишини талаб этди. Ал-Олам агентлигининг хабар беришича, Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази бугун жума куни чиқарган ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Аббос Авн исмли 16 ёшли ўспирин ўтган ҳафтада қамоққа олинган бўлиб, шундан буён у ҳақда бирон бир хабар йўқ. Ол Халифа режимининг ушбу ҳатти-ҳаркатлари инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларга хусусан болалар ҳақ-ҳуқуқларига зиддир. Баҳрайн инсон ҳуқуқлари марказининг таъкидлашича, Аббос Авн зўравонлик билан ҳибсга олинган. Баҳрайн инсон ҳуқуқлари марказининг маълумотига кўра, ушбу мамлакат бош прокуратураси Аббос Авнни, хиёбонларда ноқонуний тарзда йиғилганликда ва ёнида Коктел молотов борлиги ҳамда полицияга тегишли бўлган автомобилни бузганликда айбламоқда. Шуниндек, Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази ушбу баёнотда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Аббос Авн полиция идорасида қийноққа солинган.   

Ёрлиқ