Яманда террорчилик портлаш ҳаракатлари содир этилди
Яман хавфсизлик манбалари Яман жанубида содир этилган портлашда бир нечта яманликларнинг шаҳид бўлганлиги ҳақида хабар берди
Яман хавфсизлик манбалари Яман жанубида содир этилган портлашда бир нечта яманликларнинг шаҳид бўлганлиги ҳақида хабар берди. Ал-Явмус Собеъ ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, бир террорчи жума куни бомба қурилмаси ўрнатилган юк машинасини Яман жанубидаги Абийн вилояти марказидаги Занжебор шаҳрига кираверишида портлатди. Ушбу портлаш оқибатида 8 нафар ҳарбий ҳаётдан кўз юмган ва яна 11 киши оғир жароҳат олган. Ҳозирга қадар ҳеч қайси бир гуруҳ ушбу ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Лекин ал-Қоида террорчилари ушбу усулдан ҳарбийларни нишонга олишда фойдаланишлари эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда. Яман марказидаги ал-Байза вилоятида ҳам Арабистон ёлланмалари ва Ансоруллоҳ ҳаракати кучлари ўртасида шиддатли тўқнашув юз берди. натижада эса, 6 нафар тажовузкор ҳалок бўлди. Шунингдек, ушбу тўқнашувда ва Сомеъа минтақасидаги нотинчликларда ҳам 9 нафар тажовузкорлар ўлдирилди.