Баҳрайн уламолари Шайх Исо Қосимни ҳимоя қилишни таъкидлашмоқда
-
Баҳрайн уламолари чиқарган баёниясида
Баҳрайн уламолари чиқарган баёниясида бу мамлакатнинг шиа мазҳабидаги энг машҳур руҳонийларидан бири Шайх Исо Қосимни ҳимоя қилишларини эълон қилдилар.
ПрессТВ тарқатган хабарига кўра, Баҳрайн уламолари баёнотида, Ол Халифа режимини Шайх Исо Қосимнинг муҳокамасида ноинсоний ва адолатсизликка асосланган золимона ҳукмлар чиқариши тўғрисида огоҳлантириб, ушбу режимни ислом динига нисбаттан таҳқирлардан воз кечишини талаб этдилар. Баҳрайнлик уламолар шунингдек Ол Халифа режимини ақл ва мантиққа юз тутиши ва халқ истак -хоҳишларига қулоқ солишини ҳам таъкидладилар.
Мазкур баёнотда шунингдек Баҳрайн халқи жиддий азм ва саъй -ҳаракат билан ўз раҳбари ва диний - миллий қадриятларини ҳимоя қилиш учун ҳатто ўз жонини аямайдиганлигини исботлаб беришган деб келтирилган.