Баҳрайн халқи ушбу мамлакатнинг руҳонийси Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишда давом этишмоқда
(last modified Thu, 02 Mar 2017 13:31:06 GMT )
март 02, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи ушбу мамлакатнинг руҳонийси Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишда давом этишмоқда

Баҳрайн аҳолиси тўққиз ойдан бери, ушбу мамлакатнинг юқори мартабали руҳонийси Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишда давом этишмоқда

Баҳрайн аҳолиси тўққиз ойдан бери, ушбу мамлакатнинг юқори мартабали руҳонийси Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишда давом этишмоқда. Ал-Олам телеканалининг бугун пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Шайх Ийсо Қосемнинг Манама ғарбидаги ад-Дароз минтақасида жойлашган уйи олдида йиғилганлар, Баҳрайн шиаларининг маънавий раҳбарининг мавқеини чексиз деб таъкидлашди ва Баҳрайнда диний пешволарга ҳар қанақа тазйиқ ўтказиш, салбий оқибатларга олиб келади деб айтишди. Ушбу йиғинда қатнашаётганлар Шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишда ўз жонлари ва молларини аямасликларини маълум қилишди ва ушбу руҳонийнинг ад-Дароз минтақасидаги уйининг қамалини бекор қилинишини талаб этишди. Шу билан бирга, Сулҳ ташкилоти ҳам Баҳрайн расмийларидан қамоқхонадаги зиёлиларни имкон қадар тезроқ озод этишларини ва Шайх Ийсо Қосемнинг ад-Дароз шаҳридаги манзилининг қўршовига оид ҳаракатларни тугатилишини сўради. 

Ёрлиқ