ИШИД террорчилик гуруҳи Тедмерга қарата ҳужумида муваффақиятсизликка учради
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i15538-ИШИД_террорчилик_гуруҳи_Тедмерга_қарата_ҳужумида_муваффақиятсизликка_учради
Сурия манбаларининг бири шундай айтдики, Сурия армияси бўлинмалари ИШИД террорчилик гуруҳининг Қаламун минтақаси орқали Тедмерга қарата ҳужум қилишини бартараф этди
(last modified 2018-08-22T17:49:53+00:00 )
март 05, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Тедмерга қарата ҳужумида муваффақиятсизликка учради

Сурия манбаларининг бири шундай айтдики, Сурия армияси бўлинмалари ИШИД террорчилик гуруҳининг Қаламун минтақаси орқали Тедмерга қарата ҳужум қилишини бартараф этди

Сурия манбалари ИШИД террорчилик гуруҳининг Қаламун фронти томонидан Тедмерга ҳамла қилиш учун уринишларида муваффақиятсизликка учрагани ва Россия делегациясининг Ҳумснинг Ҳай ал-Ваър маҳалласини бўшатиб беришга доир келишувнинг якунлангани ҳақида хабар берди. Сурия манбаларининг бири бугун якшанба куни Форс ахборот агентлиги билан қилган суҳбати чоғида шундай айтдики, Сурия армияси бўлинмалари ИШИД террорчилик гуруҳининг Қаламун минтақаси орқали Тедмерга қарата ҳужум қилишини бартараф этиш билан бирга, шарқий маҳаллаларга етиб олишди ва Савомеъ минтақасидаги етти километрлик масофада ИШИД террорчилик гуруҳи ва Сурия армиясининг пиёда қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳарбий манбага кўра, Сурия армиясининг ҳарбий муҳандислик бўлинмалари Ҳумс атрофидаги Тедмер шаҳрининг ғарбий маҳаллаларидаги ерга кўмилган мина ва бомбаларнининг ҳаммасини ушбу шаҳар озод этилганидан сўнг зарарсизлантирган.