Арабистоннинг душманона сиёсатлари ортидан Яманда фожеали вазият
Арабистоннинг Яманга нисбатан душманона сиёсатлари ортидан ушбу мамлакатда фожеали вазиятнинг ҳукм сурмоқ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Арабистоннинг Яманга нисбатан душманона сиёсатлари ортидан ушбу мамлакатда фожеали вазиятнинг ҳукм суришига"га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Яман инсон ҳуқуқлари вазирлиги шанба кунги баёнотида Яманнинг ал-Ҳадийда вилоятидаги Бахшул Хона бозорида бегуноҳ яманликларнинг қирғин қилиб ўлдирилишини кескин қоралади ва ушбу ишни ўрганиб чиқиш учун халқаро комитет ташкил этилишини сўради. Саудия арабистони қирувчи самолётларининг жума куни кечаси Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятининг ал-Хона шаҳрида жойлашган бозорга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида 26 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Яман инсон ҳуқуқларининг вазирлиги ўз баёнотида шундай қўшимча қилиб ўтганки, Арабистон бошчилигида ноҳарбий бўлган тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатлари ва жиноятлари ҳамда турли хилдаги тақиқланган қуроллар билан Яманнинг ноҳарбий ва маданий ташкилотларини нишонга олинишини қораланади. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг инсоний ишлар бўйича ўринбосари ҳам шундай айтдики, Яманда инсоний фожеалар янада катталашиб кетмоқда ва ушбу мамлакат жамиятининг учдан икки фоизи ёрдамга муҳтоҳликда кун кечирмоқда. Саудия арабистони, Америка ва ғарб ҳамда араб давлатлари ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга қарата ҳарбий тажовузкор ҳаракатларни ва ушбу мамлакатни ердан ва ҳаводан ҳам денгиздан туриб қамалга олди.
Ушбу ҳарбий юришдан кўзланган мақсад эса, Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодийни ҳукумат тепасига қайтариш бўлган. Саудияликлар ўзларининг Яманга қарата ҳужумларида шу кунгача кўплаб мактабларни, шифохоналарни, аҳоли турар жойларини, магистрал йўлларни ва бозорларни бомбардимон қилишди. Ушбу ҳарбий тажовуз ортидан шу кунгача, 11 мингдан зиёд яманлик ҳаётдан кўз юмди ва яна ўн минглаб инсонлар оғир жароҳатлар олишди, шунингдек миллионлаб яманликлар сарсон-саргардон бўлишди ва ушбу мамлакатнинг инфратузилмалари жиддий талафотга учраб ер билан яксон бўлди. Бирлашган миллатлар таашкилоти ҳам бу ҳақда кўп маротаба таъкидлаб шундай айтдики, Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳужумларининг давом этиши айниқса муҳим аҳамият касб этадиган марказларнинг нишонга олиниши, халқаро қонун қоидаларни ошкора поймол этиш бўлади ва бундай ҳатти-ҳаракатларни ҳеч қачон қабул қилиб бўлмайди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Яман бўҳронида пассиф фаолият юритмоқда ва Ол Сауд режимининг жиноятларини тўхтатиш учун кескин чораларни кўрмаган. Фақат хавотирланиш билан чегараланиб қолмоқда ва Яманда инсоний фожеаларнинг рўй бериши ҳақида огоҳлантириш билан кифояланмоқда холос. Аммо Бирлашган миллатлар ташкилоти Ол Сауд режимининг жиноий ишини БМТ хавфсизлик кенгаши орқали ушбу ташкилот бош котибига ёки халқаро жиноят Судига тақдим эта олади. Халқаро жиноятлар ишлари бўйича Суд ҳам халқаро ташкилотлар жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг орган идоралари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва ҳужжатларга асосан ҳукм чиқариши мумкин. Шу билан бирга, Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳозирга қадар Саудия арабистонига қарши ҳеч қандай таъсирчан чораларни қабул қилмаган. Ҳатто Бирлашган миллатлар ташкилотининг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Саудия арабистонининг номини болалар ҳуқуқини поймол этадиган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлашга мажбур бўлди. БМТ фақат Ямандаги инсоний фожеаларга нисбатан ўз позициясини эълон қиладиган сиёсатларида баён қилади.
Амалда эса, Арабистоннинг уруш оловини ёқишга қаратилган ҳаракатларига шерик бўлади. Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Яман бўҳронига эътибор бермаслиги, Саудия арабистонига Яманда ўз жиноятларини янада кучайтиришда халқаро қонун-қоидаларни ва конвенцияларни кўрмаганга олиш учун кўк чироқ ёқиб бергандай бўлмоқда. Саудия Арабистонининг Яманда ўз мақсадига етолмаганлиги ортидан ушбу режимнинг жиноятлари янада яққол намоён бўлди. Саудия расмийларининг Яманда урушни янада шиддатли тус олиши учун қатъий ҳаракатлари, ушбу қашшоқ жамиятга эга бўлган араб мамлакатининг ночорлигини янада кучайдирди. Бунинг ортидн эса, Яманда инсоний фожеалар кўлами кенгайиб бормоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, сиёсий мақсадлар ҳарбий ҳужумлар ва одамларни қатли ом қилиш билан амалга ошмайди. Фақат бўҳронли вазият ва нотинчлик янада шиддатлашиб боради холос. Яманнинг аҳоли турар жойларини, саноат ва портлари ҳамда бошқа инфратузилмаларни нишонга олиниши ҳам Саудия арабистонининг Ямандаги ҳарбий мақсадаларининг рўёбга чиқмаганлигини намоён этади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.