Дамашқда террорчилик портлаш содир этилди
Дамашқда Сурия Адлия вазирлиги биносининг яқинида террорчилик портлаш содир этилиши натижасида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди
Дамашқда Сурия Адлия вазирлиги биносининг яқинида террорчилик портлаш содир этилиши натижасида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Франция ахборот агентлигининг Сурия давлатига қарашли телевиденияга таяниб хабар қилишича, бугун чоршанба куни Дамашқнинг ал-Ҳадийда минтақасидаги ал-Адлий саройининг яқинида бир террорчи ўзининг қўлбола портлаш камарини ишга тушириши натижасида кучли портлаш рўй берди. Сурия оммавий ахборот воситалари ушбу террорчилик ҳодисасида ўнлаб суриялик фуқароларнинг ўлганлиги ҳақида хабар беришди. Ушбу террорчилик ҳаракатининг тафсилотлари ҳақида ҳанузгача хабарлар тарқатилмаган. Гувоҳларга кўра, ушбу террорчи белида бойланган қўлбола портлаш қурилмасини ишга туширишдан олдин ҳар қаерга қараб ўқ узган, сўнгра эса ўз ёнидаги бомба мосламасини портлатиб юборган.