Сурия армияси Ҳалаб шарқида олға сари бормоқда
(last modified Wed, 22 Mar 2017 14:31:45 GMT )
март 22, 2017 19:31 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Ҳалаб шарқида олға сари бормоқда
    Сурия армияси Ҳалаб шарқида олға сари бормоқда

Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси Ҳалаб шарқида Ум Адаса шаҳарчасини озод этиш билан, ИШИД террорчилик гуруҳининг Дирхофердаги ёрдам қилиш чизиғини кесиб қўйди

Сурия армияси Ҳалаб шарқида Ум Адаса шаҳарчасини озод этиш билан, ИШИД террорчилик гуруҳининг Дирхофердаги ёрдам қилиш чизиғини кесиб қўйди. Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси ва муқовамат кучлари бугун чоршанба куни ИШИД террорчилари билан бўлиб ўтган тўқнашувда мамлакат шимолидаги Ҳалаб шарқий қисмида жойлашган Ум Адаса шаҳарчасини озод этишди. Шунингдек, Сурия армияси сешанба кунида ҳам Ҳалаб шарқидаги "Жафра Абу Солеҳ" ва "Харойиж Деҳом" қишлоқларини ҳам озод қилишди. Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар жануб томонга қараб олға сари юриш билан, Сурия шимолидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг маркази бўлмиш Раққа шаҳрини озод этишни кўзламоқда. 

Ёрлиқ