Россия давлати Сурия шимолида АҚШ коалициясининг амалиётларини бошланиши тўғрисида огоҳлантирди
Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи Сурия шимолидаги Раққа шаҳрида АҚШ коалициясининг амалиётларини бошланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Интенрфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи Игорь Конашенков Франция Мудофаа вазири Жан Ивес Ле Драйн изҳоротига кўрсатган аксиламалида, Раққа шаҳрида АҚШ коалацияси ўз амалиётларини шошилинч тарзда бошлаганида бу шаҳарда бўҳронлар янада кенгайиб боради деб таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи 2017 чи йилнинг охиригача Раққа шаҳрини ИШИД террористлари ишғолидан озод қилиниши борасидаги иддаоларга шубҳаланиб, Сурияда урушаётган барча гуруҳлар ИШИДга қарши кураш учун бирлашганида бу шаҳарни террористлар ишғолидан озод этишни имкони борлигини қўшимча қилди.
Яқинда Франция мудофаа вазири Раққа шаҳрида ИШИД террористлари қўршовга олинган ва АҚШ коалицияси ҳам яқин кунларда ўз амалиётларини бошлайди деб айтганди.