Ҳизбуллоҳ бош котиби муовини: Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳақиқий исломни қайта тикладилар
(last modified Tue, 04 Apr 2017 13:13:07 GMT )
апрел 04, 2017 18:13 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий
    Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугунги даврнинг мислсиз диний раҳбари ҳамда ғоя ва тажриба заминасида ҳақиқий исломни қайта тиклаган бюк шахсият ҳисобланадилар деб таъкидлади.

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби муовини Шайх Наъим Қосим Ливаннинг "Алаҳд" интернет сайтига берган интервьюсида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг шахсиятларига ишора қилар экан,  Ул зот бугунги аср ва замонда  асил ислом  пайравлари орасида кенг қамровли нуфузга эга бўлиб, мақсадли,  тўғри ғоялари ва жаҳон қарашлари билан дунёнинг турли минтақаларида  катта обру -эътиборга эгадирлар деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари шунингдек  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарини  исломий ва арабий мамлакатлар билан муқовимат кучлари ўртасида алоқаларни қайта тиклашга тарафдор эканлигига тўхталиб,  Ул Ҳазрат  ҳардоим Фаластин халқининг сионистик режимга қарши кураш олиб боришини ислом дунёсидаги  энг муҳим мавзу сифатида таъкидлаб келишмоқда деб айтди.

Шайх Наъим Қосим ўз сўзларида Исломий Инқилоб раҳбари ҳардоим исломий ва арабий бирлик ва ваҳдатни қўллаб қуватлашадилар деб қайд этди.

Ёрлиқ