Америка Сурияга қарши бўлган террорчилар билан бир сафда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i16820-Америка_Сурияга_қарши_бўлган_террорчилар_билан_бир_сафда
Американинг Сурия армиясига қарата ҳужуми, ушбу мамлакат қуролли кучларининг Ҳамоҳдаги ва Дамашққа ҳужум қилмоқчи бўлган террорчи гуруҳларни орқага чекинтиргандан кейин амалга ошди
(last modified 2018-08-22T17:50:14+00:00 )
апрел 07, 2017 16:55 Asia/Tashkent
  • Америка Сурияга қарши бўлган террорчилар билан бир сафда
    Америка Сурияга қарши бўлган террорчилар билан бир сафда

Американинг Сурия армиясига қарата ҳужуми, ушбу мамлакат қуролли кучларининг Ҳамоҳдаги ва Дамашққа ҳужум қилмоқчи бўлган террорчи гуруҳларни орқага чекинтиргандан кейин амалга ошди

Сурия президентининг оммавий ахборот ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчисига кўра, Американинг Сурияга қарата ҳужуми АҚШнинг террорчилар билан бир сафда эканлигини, Сурия давлати ва бошқа мамлакатларга яққол намоён этди. Сурия президенти Башар Асаднинг оммавий ахборот ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Басийна Шаъбон бугун жама куни Ливаннинг Ал-Миёдин телеканали билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Американинг Сурия армиясига қарата ҳужуми, ушбу мамлакат қуролли кучларининг Ҳамоҳдаги ва Дамашққа ҳужум қилмоқчи бўлган террорчи гуруҳларни орқага чекинтиргандан кейин амалга ошди. Сурия президетининг аммавий ахборот ва сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчисига кўра, Американинг Сурияга нисбатан тажовузини ҳимоя қиладиган суриялик хоин ҳисобланади ва Яман, Сурия ҳамда Ливандаги жангларни молиявий жиҳатдан таъминлайдиган араб мамлакати, арабларнинг ўзлигига ҳеч қандай дахли йўқ. Шу билан бирга, Сурия ахборот ва матбуот вазири Ромиз Таржимон ҳам ал-Миёдин телеканали билан суҳбатида шундай айтдики, Американинг Сурияга қарата ҳужумидан кўзланган мақсад, сиёсий жиҳатдан суиистемол қилишдир.