Ол Сауднинг Ямандаги жиноятлари инсониятга доғ туширди
(last modified Mon, 10 Apr 2017 13:33:59 GMT )
апрел 10, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Ол Сауднинг Ямандаги жиноятлари инсониятга доғ туширди
    Ол Сауднинг Ямандаги жиноятлари инсониятга доғ туширди

Саудия арабистони ўзининг араб ва ғарблик иттифоқчилари билан Яманни ўзларининг бомбаларини синовдан ўтказадиган полигонга айлантиришди

Яман олий сиёсий кенгаши раиси ўринбосарининг маълум қилишича, Саудия арабистони ўзининг араб ва ғарблик иттифоқчилари билан Яманни ўзларининг бомбаларини синовдан ўтказадиган полигонга айлантиришди. Саба нет сайти тарқатган хабарга кўра, Яман олий сиёсий кенгаши раисининг ўринбосари Ол Сауд ва унинг иттифоқдошларининг Яманда тақинланган қуроллар билан содир этган жиноятлари тарих саҳифаларидан ҳеч қачон ўчмаслигини ва инсоният учун доғ туширилди деб айтди. Яман олий сиёсий кенгаши раисининг ўринбосари Қосем Лебуза бугун душанба куни Миналарни зарарсизлантириш марказининг ҳайъати билан учрашганда шундай айтдики, тажовузкорлар Яманни ўзларининг қирғин қуролларини синовдан ўтказиш майдонига айлантиришди. Унга кўра, Ол Сауднинг вайронагарчиликлар келтириб чиқарувчи ва тақиқланган қуроллардан фойдаланиши ҳамма диний, ахлоқий ва ҳуқуқий асосларни поймол этиш бўлиб, Саудияликларнинг Яманда содир этаётган ушбу жиноятлари вақт ўтса ҳам ҳеч кимнинг хотирасидан унитилмайди ва ушбу жиноятлар халқаро меъёрларга биноан тегишли жазосини олиш керак.     

Ёрлиқ