Сурияда террорчилик гуруҳларнинг навбатдаги мағлубияти
(last modified Fri, 05 Aug 2016 12:35:02 GMT )
август 05, 2016 17:35 Asia/Tashkent
  • Сурия ва Россия ҳарбий учоқлари Ҳалабнинг Бани Зайд  80 нафар террорист
    Сурия ва Россия ҳарбий учоқлари Ҳалабнинг Бани Зайд 80 нафар террорист

Сурия ва Россия ҳарбий учоқларини бу мамлакат шимолида жойлашган Ҳалаб шаҳридаги террористлар тўплаган маконларни нишонга олишганида ИШИД террористларининг 40 дан ортиқ аъзолари йўқ қилинди.

Ливаннинг Алманор ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра, Сурия давлат армияси шунингдек Ҳалаб шаҳрининг жануби ғарбида жумладан Хон Тумон минтақасида ўтказган амалиётида террорчилик гуруҳларга жиддий зарар етказди ва бу амалиётларда ҳам ўнлаб террорист ўлдирилди.

Сурия қуролли кучари шунингдек  Ҳалабнинг Бани Зайд минтақасида ўтказган кетмакет амалиётлардан кейин бу минтақани террористлар ишғолидан озод этдилар.

Кеча ҳам Ҳалаб шимолидаги террористлар марраларига қарши Сурия ҳаво кучларининг ҳужумида 80 нафар террорист ва уларга тегишли 7 та танка нобуд этилганди.