Башар Асад: Сурия Россиядан ракета қарши мудофаа системасини харид қилмоқчи
Дамашқ айни пайтда Россия расмийлари билан Сионистик режим ҳужумларига ва Америка таҳдидларига қарши курашиш учун ракетага қарши системанинг энг охирги модделларини харид қилиш устида музокара олиб бормоқда
Сурия президенти Дамашқ айни пайтда Россия расмийлари билан Сионистик режим ҳужумларига ва Америка таҳдидларига қарши курашиш учун ракетага қарши системанинг энг охирги модделларини харид қилиш устида музокара олиб борилаётганини таъкидлади. Суриянинг Сана расмий ахборот агентлиги томонидан пайшанба куни нашр этилган хабарга кўра, Башар Асад Телсур телеканали билан қилган суҳбатида шундай маълум қилдики, табийки Сурия ракетага қарши мудофаа тизимини қўлга киритмоқчи негаки, Исроил режими 1946 йилдан буён ўзининг атрофидаги Араб мамлакатларига қарши ҳужумларини тез-тез такрорлаб туради. Сурия янавар ойида Исроилни Дамашқ атрофидаги Сурия армияси ҳаво кучларининг разведка хизмати жойлашган ҳарбий базасини бомбардимон қилганликда айблади. Шунингдек, Сурия пайшанба кунида ҳам Исроил Дамашқ халқаро аэропорти яқинидаги ҳарбий базага қарата ракета ҳужумини амалга оширганликда айблади. Сурияда 2011 йилдан ички урушлар бошланганидан буён, Исроил режими Сурия юртига кўп маротаба ҳаво ҳужумларини ташкил этди. Пайшанба кунги ҳужумни Исроил томони очиқ ойдин эътироф этди.