Баҳрайн режимининг шайх Ийсо Қосемнинг суд муҳокамаси учун ценарияси
(last modified Sat, 06 May 2017 14:30:45 GMT )
май 06, 2017 19:30 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн режимининг шайх Ийсо Қосемнинг суд муҳокамаси учун ценарияси
    Баҳрайн режимининг шайх Ийсо Қосемнинг суд муҳокамаси учун ценарияси

Баҳрайн ал-Вафоқ жамиятининг юқори мартабали аъзосига кўра, Ол Халифа режимининг суди Шайх Ийсо Қосемни мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш ва ўта қаттиқ режимдаги жазони ўташ муассасасида қамоқда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқариши мумкин

Баҳрайн миллий ал-Вафоқ исломий жамияти етакчиларининг бири Ол Халифа режимининг Баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Ийсо Қосемни суд муҳокамасидан кейинги ценарияларини ошкор қилди. Эрон телерадиокомпаниясининг Баҳрайн Манамапост сайти тарқатган хабарга таяниб шундай маълум қилдики, исми ошкор этилмаган ушбу Баҳрайн ал-Вафоқ жамиятининг юқори мартабали аъзосига кўра, Ол Халифа режимининг суди Шайх Ийсо Қосемни мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш ва ўта қаттиқ режимдаги жазони ўташ муассасасида қамоқда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқариши мумкин. Ол Халифа режими томонидан кўриладиган ушбу чора Баҳрайн ички вазиятига жиддий таъсир ўтказади. Ливан ал-Миёдин телеканалининг матбуот сайти Баҳрайн мухолифати етакчиларининг бирига таяниб тарқатган хабарида ҳам, Шайх Ийсо Қосемнинг суд муҳокамасига қаратилган чиқишлар ва баёнотлар бошланиши билан Баҳрайн сиёсий доиралари ичида хавотирланишлар ортган. Баҳрайн режими март ойида Шайх Ийсо Қосемни пул ювиш айби билан суд қилиши керак эди. Лекин ушбу мамлакат омма афкорининг босимидан сўнг, мазкур режим орқага чекинишга мажбур бўлди ва унинг судини май ойига қолдирган эди.    

Ёрлиқ