Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумлари давом этияпти
(last modified Sat, 06 Aug 2016 12:56:15 GMT )
август 06, 2016 17:56 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумлари давом этияпти

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Ямандаги масжидни бутунлай ер билан яксон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Ямандаги масжидни бутунлай ер билан яксон қилди. Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари жума куни Яман шимолидаги ал-Жавф вилоятидаги ал-Ғийл туманидаги катта масжидни бомбардимон қилди. Оқибатда эса ушбу масжид бутунлай бузилиб кетди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётларининг ал-Ғийл минтақасига қарата ҳужумида 8 киши ҳаётдан кўз юмди ва бир нечта инсон оғир тан жароҳати олишди. Бу ҳақда яманлик фаол Ҳусайн Бахийтий Прес ТВ билан суҳбатида шундай айтдики, Саудия арабистони Яманнинг ноҳарбий бўлган минтақаларини атайин бомбардимон қилияпти. Ҳусайн Бахийтига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти Саудия арабистонини уруш бўлган минтақаларда гўдаклар қотили деб номланган рўйхатдан чиқариб ташлагани ортидан, Саудия арабистони ўз жиноятларини яна давом эттиришига туртки бўлди. Яман халқ кучлари ва армияси ҳам жума куни Ол Сауд режимининг ҳужумларига жавобан Арабистон жанубидаги Жайзонда жойлашган ас-Суда ва Ниъшов базаларини нишонга олди. Натижада эса Саудия арабистонининг бир нечта ҳарбийлари ўлди ва яраланди.