Террорчилар уч нафар суриялик тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i1846-Террорчилар_уч_нафар_суриялик_тинч_аҳоли_вакилларини_қатл_қилишди
Террорчилар уч нафар суриялик тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди
(last modified 2018-08-22T17:47:08+00:00 )
август 06, 2016 18:49 Asia/Tashkent
  • Террорчилар уч нафар суриялик тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди

Террорчилар уч нафар суриялик тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди

Террорчилар уч нафар суриялик тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди. Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг мувофиқлаштирувчи маркази Сурия ғарбидаги Хумаймим ҳарбий базада шундай эълон қилдики, Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги Кармул Қаср минтақасида ноҳарбий бўлган уч нафар тинч аҳоли вакиллари террорчилар томонидан ўлдирилди. Ушбу уч нафар наҳарбий мазкур минтақа орқали ўзларининг Сурия армияси назоратида бўлган минтақалардаги қариндошларини кўриш учун бораётган пайтда террорчилар томонидан ўлдирилади. Ушбу хабарга биноан, ўтган 24 соат мобайнида ҳеч қайси бир тинч аҳоли вакиллари Ҳалаб шаҳрининг шарқий ва жанубий минтақаларини тарк этиш учун имконият топишмаган. Негаки, террорчилар Ҳалаб аҳолисининг ушбу ҳудуддан чиқиб кетишларига қаршилик кўрсатиш билан, уларга ҳужум қилишди ва ҳамма йўлларни миналаштиришди. Шу билан бирга, Сурия армияси кучлари ҳам Ҳалаб шаҳрини озод этиш амалиётида ушбу шаҳарнинг атрофидаги кўплаб минтақаларни террорчилар ишғолидан озод этди.