Яманда вабо қурбонлари сони ортиб бормоқда
(last modified Tue, 16 May 2017 13:24:43 GMT )
май 16, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Яманда вабо
    Яманда вабо

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси тарқатган ҳисоботида Яманда қайд этилган вабо хасталигидан қурбон бўлган шахслар сони 180 нафарга етди деб эълон қилди.

Скайнюс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Яман манбалари вабо хасталиги туфайли Санъо шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон этилганлиги ҳақида хабар тарқатишгани билан бир пайтда, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳам бу мамлакатда вабо қурбонлари сонини ортиб боришига ишора қилиб, вабо хасталигини янада кенгайиши тўғрисида яна бир маротаба огоҳлантирди.

Бундан олдин -якшанба куни Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг ёрдам етказиш ишлари бошлиғи Доминик Сетилҳорт ҳам 27 апрельдан 14 чи майга қадар  вабо хасталиги туфайли 115 яманликларни қурбон бўлгани ва 8500 яманликни ҳам бу оғир хастликка чалингани ҳақида хабар берганди.