Яманда Вабо эпидемияси қурбонлари ортмоқда
(last modified Mon, 29 May 2017 12:48:11 GMT )
май 29, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Яманда Вабо эпидемияси қурбонлари ортмоқда
    Яманда Вабо эпидемияси қурбонлари ортмоқда

Яманда вабо эпидемияси қурбонлар сонини 473 нафарга етгани маълум қилинди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яманда вабо эпидемияси қурбонлар сонини 473 нафарга етганини маълум қилди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз баёнотида шундай маълум қилганки, Яманда октябр ойининг охирида Вабо эпидемияси тарқалганидан буён 52 мингдан кўпроқ инсоннинг вабо касалига йўлиқиш ҳолатлари қайд этилган. Мазкур ташкилотнинг баёнотида келишича, ўтган икки кун давомида Яманнинг 19 та вилоятида 13 минг нафар Вабо беморлигига йўлиққанлиги кузатилган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бундан икки кун олдин Яманда Вабо эпидемияси қурбонларни 420 нафарга етган деб эълон қилган эди. Айни пайтда, Яманнинг ал-Мусайра ахборот сайти тарқатган хабарига кўра, Арабистоннинг бомбардимончи самолётлари Мавзеъ туманидаги тижорат марказини бомбардимон қилиши ортидан 8 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмган ва яна бир неча киши ярадор бўлган.