Яман инсоний фожеалар ва ушбу мамлакатнинг бутунлай парчаланиб кетиши остонасида турибди
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарварлик ишлари бўйича масъули Яманнинг бутунлай парчаланиб кетиш остонасида тургани ва ушбу мамлакат халқининг уруш, қаҳатчилик ҳамда Вабо эпидемиясига йўлиққани ҳақида огоҳлантирди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Ямандаги инсоний фожеалар ва ушбу мамлакатнинг бутунлай парчаланиб кетиши остонасида турганлиги”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарварлик ишлари бўйича масъули Яманнинг бутунлай парчаланиб кетиш остонасида тургани ва ушбу мамлакат халқининг уруш, қаҳатчилик ҳамда Вабо эпидемиясига йўлиққани ҳақида огоҳлантирди ва шундай айтдики, ушбу шароитда жаҳон фақат томошабин бўлиб қараб турибди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича масъули Стефан Брайн сешанба куни БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишидаги чиқишида шундай таъкидладики, жаҳонда озиқ-овқат бўйича фавқулотдда ҳолатга барҳам бериш ва Яманни сақлаб қолиш учун саъй-ҳаракатларни икки ҳисса кўпайтириш вақти келди. Яманда инсоний вазият жиҳатидан жаҳондаги бўҳроннинг энг ёмон ҳолати қайд этилмоқда. Ушбу мамлакат Саудия арабистони томонидан олиб борилаётган уруш асоратида ва Американинг ушбу урушга ҳарбий томондан кўмак қилиши ортидан Яман юрти йўқ бўлиш арафасига етиб келмоқда.
Инсон ҳуқуқларини иддао қиладиганларнинг Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги жиноятларини турли йўналишда ҳимоя қилишлари оқибатида, ушбу мамлакат инсониятга қарши жиноятлар содир этиладиган намойишгоҳга ва уруш жиноятларини амалга оширадиган майдонга айланди ҳамда озиқ-овқат тақчиллиги ва етишмовчилигига олиб келди. Яман инфратузилмаларининг бузилиши жумладан соғлиқни сақлаш муассалари ва шифохоналарнинг ер билан яксон қилиниши шунингдек, ушбу ўлканинг қамалга олиниши ортидан ушбу диёрда инсоний ва санитария фожеалари юзага келди. Ўлим билан тугайдиган Вабо эпидемиясининг кенг тарқалиши ҳам Яманда санитария шароитининг йўқлигини очиқ-ойдин тасдиқлайди. Санитария соҳасидаги мутасадди ташкилотларнинг ҳисоботига кўра, апрел ойининг охиридан бошлаб ҳозиргача 500 нафар яманлик Вабо касалига йўлиққани учун ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, 55 минг 206 нафар инсон Вабо беморлигини юқтириб олган. Буларнинг учдан бирини ёш болалар ташкил этади. Келаси олти ой давомида ушбу ўлимга олиб келадиган вабо эпидемиясига яна 150 минг нафар инсоннинг йўлиқиши прогноз қилинмоқда.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасининг батамом йўқ бўлиши ҳамда Яманнинг қуруқликдан ва сувдан ҳамда ҳаводан туриб қўршовга олиниши ортидан озиқ-овқат етишмовчилиги ва тақчиллиги юзага келди, шунингдек очарлик ва қаҳатчилик кенг тарқалди. Натижада эса ушбу мамлакат хатар остида қолди. Яманда Озиқ-овқат маҳсулотларининг камайиши ортидан очарчилик ва қаҳатчилик ҳолатининг хавфи энг юқори даражасига етди. Ушбу вазият эса 17 миллион яманликни ўз таъсирига олган ва озиқ-овқат бўйича бутунжаҳон дастурларининг эълон қилинишига асосан уларнинг 7 миллион нафари қаҳатчилик остонасида турибди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг ёрдам кўрсатиш ва қутқариш бўйича эксперти Ён Гланднинг айтишича, ярим миллион кўдаклар очарчилик туфайли ўз уйларида ҳар лаҳзада фожеали тарзда ҳаётдан кўз юмишлари эҳтимоли юқори бўлмоқда. Яманнинг бегуноҳ ва мазлум халқи Саудия арабистонининг ушбу мамлакатга қарши жангида ҳар куни ҳаётдан кўз юммоқда ва санитария шароитининг йўқлиги боис ва озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмовчилиги ва камлиги туфайли халқаро кузатувчилар кўз ўнгида жон бермоқда.
Ушбу вазият, Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг жаҳондаги энг ёмон оқибатга олиб келаётган бўҳронга нисбатан бепарволиги ва эътиборсизлиги туфайли юзага келган. Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарварлик ишлари бўйича масъулининг, Яманнинг бутунлай парчалиниб кетиши ва жар ёқасига келганини эътироф этиши ҳам, унинг БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан Яман бўҳронига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашувидан умидсизликка учраганини намоён этмоқда. Негаки, Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг айрим аъзолари Саудия арабистонига турли хилдаги ва кўринишдаги тараққий этган қурол-яроқларни сотиб, Ол Сауднинг Ямандаги жиноятларига шерик бўлмоқда. Саудия арабистони томонидан Яманга қарата олиб бораётган урушида Американинг кассетали ва нишонга бехато урадиган бомбаларининг ишлатилиши ҳам Яман халқининг азоб уқубат тортишида бевосита рол ўйнади. Бу эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао қиладиганлар, Саудия арабистони билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳам пой-мол этишини яққол намоён этади.
Америка қўшма штатлари ва Саудия арабистони ўртасида 110 миллиард долларлик ҳарбий шартноманинг имзоланашидан сўнг, Арабистон пойтахти Риёз шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Саудия арабистони подшоси Малик Салмоннинг қилични қўлда тутиб рақсга тушишлари ҳам инсон ҳуқуқларининг асосий йўналишини ва масаласини масхара қилиш ҳисобланади. Негаки 2015 йилнинг март ойидан буён Саудия арабистонининг Яманга қарши ҳужумлари давомида ушбу юртнинг бегуноҳ халқи, санитария шароитининг йўқлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг барҳам берилиши шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги оқибатида оммавий тарзда қирғин бўлмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарварлик ишлари бўйича масъулига кўра бугунги кунда мазкур мамлакат, бутунлай парчаланиб кетиш арафасида турибди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.