Арабистоннинг минтақадаги кескинликни келтириб чиқарадиган сиёсатлари
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i19358-Арабистоннинг_минтақадаги_кескинликни_келтириб_чиқарадиган_сиёсатлари
Саудия арабистони ўз баёнотида Қатар давлати билан сиёсий алоқаларни тўхтатиб қўйганлигини эълон қилди ва Эрон ислом жумҳуриятига қарши айбловлар ва иддаолар билан чиқди
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
июн 06, 2017 07:34 Asia/Tashkent

Саудия арабистони ўз баёнотида Қатар давлати билан сиёсий алоқаларни тўхтатиб қўйганлигини эълон қилди ва Эрон ислом жумҳуриятига қарши айбловлар ва иддаолар билан чиқди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Арабистоннинг минтақадаги кескинликни келтириб чиқарадиган сиёсатлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Саудия арабистони ўз баёнотида Қатар давлати билан сиёсий алоқаларни тўхтатиб қўйганлигини эълон қилди ва Эрон ислом жумҳуриятига қарши айбловлар ва иддаолар билан чиқди. Арабистон баёнотида келишича, Қатар Арабистоннинг шарқий вилоятида ва Баҳрайнда фаолият олиб борадиган  гуруҳларни ҳимоя қилади. Шунингдек, Саудия арабистони баёнотида қайд этилишича, ушбу гуруҳлар Эрон ислом жумҳуриятининг ҳимояси остида бўлган террорчилар бўлишган. Риёз давлатининг иддао қилишича, ушбу ҳимоялар Арабистон хавфсизлигини ва барқарорлигини издан чиқаришга қаратилган. Баҳрайн, Бирлашган араб амирлиги ва Миср давлатлари ҳам Қатарнинг терроризмни ҳимоя қилиши ва уларнинг миллий хавфсизликларига аралашганлиги боис, ўзларининг ушбу давлат билан дипломатик алоқаларини тўхтатиб қўйишганини эълон қилишди. Қатарга қарши айбловларнинг ушбу кўламда ва даражада муҳокама этилишида, турли сабаб ва далиллар бўлиши мумкин. Жумладан, ушбу далиллар Саудия арабистонининг Баҳрайнда мантиқсиз ҳарбий аралашувларини оқлаш ва Яманда самарасиз урушнинг давом этишини ҳимоя қилиш бўлиб, ушбу вазият нафақат мазкур мамлакатни балки минтақадаги бошқа араб юртларини айниқса, Бирлашган араб амирлиги ва Қатарни муаммолар гирдобига тортди.

     Арабистон Баҳрайннинг ички ишларига аралашувини дўст мамлакат билан ҳамжиҳатлик ва тотувлик номи остида атади. Арабистоннинг иддаосига кўра, ушбу аралашувлар Қатар ҳимояси остида бўлган террорчи гуруҳларнинг ҳаракатлари ва ҳужумларидан ҳимоя қилиш кўзда тутилган. Ҳолбуки, Баҳрайн масаласи Баҳрайн халқининг қонуний талабларини қонли тарзда бостириш билан ва кескин чораларни қўллаш билан ҳал этиш кўзланмоқда. Бу эса, мантиқсиз жавобдир. Риёз давлати ушбу хатони Яманда ҳам такрорлади ва кенг кўламда ҳамда катта миқёсли вайронкор ва фожеали жангни Яман халқининг бошига солди. Саудия арабистони ҳатто ўзининг ички ишларидаги масалаларда ҳам ўз халқининг қонуний талабларини зўравонлик ва куч ишлатиш тарзида мантиқсиз жавоб беришга уринади. Арабистон куч ишлатиш ва қамоққа ташлаш ҳамда ушбу мамлакатнинг машҳур руҳонийси шайх Немрни қатл этиш билан халқ эътирозларини бостириш ва барқарорликни таъминласа бўлади деб тасаввур қилар эди.

      Саудия арабистонининг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши билан муносабатлари ҳам шу каби хато тафаккурлардан келиб чиққан эди.      Арабистон ушбу ҳақиқатни тан олиши керакки, ҳар доим ҳам нефт даромадидан келган йирик маблағлар билан ўз қўшниларини жумладан Қатарни, Риёзнинг вайронкор орзуларини ва шуҳратпарастлигини ҳамда мантиқсиз қарорларига қатъий амал қилишга мажбур эта олмайди. Саудия арабистони қарорлари билан қарши чиқиш Риёз давлатининг нотўғри ва хато ишларидан ҳисобланади. Қатар позицияси дарҳақиқат, Арабистондан узоқлашиш ва икки ўртадаги муносабатларга дарз кетганлигининг нишонаси бўлиб, бу эса шуни англатадики, Арабистоннинг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларининг ҳар бири учун тайинлаган сиёсати ва роли ижобий қабул қилинмайди. Ушбу масала эса, Уммон давлатининг Риёзнинг сиёсатларига қарши танқидларига ўхшайди. Бироқ, Саудия арабистони ушбу қаршиликларни бошқача тарзда ва усулда изоҳлашга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, арабистоннинг Ироқ ва Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашда ва ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари барбод бўлганлиги ва Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган ҳужумлари натижасиз эканлиги маълум бўлганидан кейин, эндиликда шу нарса аниқ бўлдики, Риёз давлати минтақада янги ролни ижро этишга уринмоқда. Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Арабистон пойтахти Риёзга сафар қилганидан сўнг ва икки давлат ўртасида юз миллард доллардан кўпроқ миқдордаги қурол-яроқ харид қилиш тўғрисидаги битим имзоланиши билан Арабистоннинг минтақадаги ҳаракатларига старт берилди. АҚШ президентининг Риёзга қилган сафари давомида, Саудия арабистони расмийлари Эронни терроризмни ҳимоя қилишда ва минтақада беқарорлик келтириб чиқаришда айблаши ҳам, Арабистон минтақада янги кескинликни вужудга келтиришни кўзлаётганидан дарак беради. Албатта, Қатар ҳам Саудия арабистонининг ушбу кўплаб хато ишларида бирга бўлган эди. Аммо, ҳозирга келиб ушбу жараён ва ҳаракатлар Риёз ва Доха давлатларининг келишмовчилиги ортидан назоратдан чиқиб кетди.

     Ҳар ҳолда, ушбу масаланинг илдизи Америка ва Исроилнинг қўли билан ҳамда Саудия арабистонининг бевосита роли билан ташкил этилган лойиҳага бориб тақалади. Айни пайтда, Сионистик режим бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг араб мамлакатлари Исроилга бошқа душман кўзи билан қарамайди деб билдирган баёноти ҳам ушбу пинҳон жараённинг тасдиғидир. Бенямин Нетаняҳунинг якшанба куни Африка араб мамлакатларининг Либериянинг Монровия шаҳрида ўтказган саммитидаги чиқишида шундай айтдики, кўплаб араб давлатлари анчадан бери Исроилга душман кўзи билан қарамайди. Улар Исроилни ўзларининг иттифоқчилари деб билишади ва ушбу ўзгаришлар араб дунёсида янги мавзу ҳисобланади. Ушбу баёнотнинг маъноси шуки, Сионистик режимнинг Арабистон ва Америка кўмагида минтақада ихтилоф келтириб чиқариш учун орзуси рўёбга чиқадиган пайт келди.     

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.