Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда 54 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
(last modified Sat, 10 Jun 2017 12:16:14 GMT )
июн 10, 2017 17:16 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда 54 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
    Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда 54 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Бобул вилоятидаги ал-Мусиб минтақасида кеча жума куни бир худкуш ўзини портлатади натижада эса, 21 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ва 33 нафар киши оғир тан жароҳати олади

Кеча жума куни Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда 54 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. Сомерия Ньюз агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг Бобул вилоятидаги ал-Мусиб минтақасида кеча жума куни бир худкуш ўзини портлатади. Натижада эса, 21 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ва 33 нафар киши оғир тан жароҳати олади.

Ушбу террорчилик портлаш бозорга кираверишда ва аҳоли кўпайган пайтда рўй берган. Қурбонлар сони янада кўпайиши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Ушбу ҳодиса оқибатида бозор атрофидаги савдо шаҳобчалари ва дўконлар ҳамда автомобиллар ёниб кетган. Шунингдек, жума куни эрталаб Карбало шаҳридаги автовокзал ичкарисида ҳам бир худкуш ўзини портлатиб юбориши ортидан 9 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва яна 15 киши жароҳат олди.  

Ёрлиқ