Ал-Ибодий: бутун дунёни менга берсалар ҳам Эронга душманлик қилмайман
Ироқ бош вазири агар бутун жаҳонга ҳукмронлик қилиш масъулиятини Ироқ зиммасига топшириб, бепул мамлакатни қайта тиклашни истасалар ҳам, Ироқ давлати ҳеч қачон Эрон ислом жумҳурияти билан яқин алоқаларидан воз кечмайди деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-ИБодий Риёзга сафар қилиши остонасида оммавий ахборот воситалари намояндалари билан суҳбатда АҚШ давлатини Ироқни Эрондан узоқлаштиришга уринаётганлигига ишора қилиб, Бағдод давлати ҳеч қачон Ироқ ҳудудларини Эрон билан уруш майдонига айланиши ва ё Эрон ислом жумҳуриятига тажовуз қилиш ва ҳужум уюштириш сарзаминига айланишига ижозат бермайди деб қўшимча қилди.
Ал-Ибодий ўз сўзларида айрим томонлар Ироқни халқаро тўқнашувлар арсасига айлантиришни истайдилар, аммо Ироқ минтақавий урушлардан манфаатдорр эмас ва унга аралашмайди деб изоҳлаб ўтди.
Ироқ бош вазири шунингдек Форс Кўрфази доирасидаги айрим мамлакатлар томонидан Қатар давлатини иқтисодий қамалга олинганлигини танқид қилиб, Бағдод давлати халқларни қўршовга олиниши ва уларга санкция қўлланишига қаршидир деб айтди.