Ироқнинг ал-Ҳавижа шаҳрида ИШИД террорчилари 30 нафар ноҳарбийни қатл этишди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i19922-Ироқнинг_ал_Ҳавижа_шаҳрида_ИШИД_террорчилари_30_нафар_ноҳарбийни_қатл_этишди
ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан Каркук вилоятида жойлашган ал-Ҳавийжа шаҳридаги амалга оширган қотиллик ҳаракатлари қурбонларининг аксариятини аёллар ва ёш болалар ташкил этади
(last modified 2018-08-22T17:51:06+00:00 )
июн 19, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг ал-Ҳавижа шаҳрида ИШИД террорчилари 30 нафар ноҳарбийни қатл этишди
    Ироқнинг ал-Ҳавижа шаҳрида ИШИД террорчилари 30 нафар ноҳарбийни қатл этишди

ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан Каркук вилоятида жойлашган ал-Ҳавийжа шаҳридаги амалга оширган қотиллик ҳаракатлари қурбонларининг аксариятини аёллар ва ёш болалар ташкил этади

ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг Ироқ халқига қарата олиб бораётган узлуксиз жиноятлари давомида 30 нафар тинч аҳоли вакилларини ал-Ҳавижа шаҳрида қатл этишди.

Сомерия Ньюз тармоғининг бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан Каркук вилоятида жойлашган ал-Ҳавийжа шаҳридаги амалга оширган қотиллик ҳаракатлари қурбонларининг аксариятини аёллар ва ёш болалар ташкил этади. 

Ал-ъабийд қабиласининг етакчиси Анур ал-Асийга кўра, ИШИД террорчилари 2014 йилдан ҳозирга қадар Каркук вилоятининг жанубий ва ғарбий минтақаларида мингга яқин инсонларни қатл этишди.