июн 21, 2017 13:14 Asia/Tashkent

Қуддус куни Фаластин халқини ҳимоя қилиш кунидир. Бу кунни бегоналар фитналари қаршисида бутун жаҳон мусулмонларининг ҳамжиҳатлиги йўлида ваҳдат бағишловчи кун сифатида хизмат қилиб, мусулмон халқларини бирлаштиришда катта ҳисса қўшишини имкони бор.

Сионистик режим босқинчилиги ва ишғолгарлиги қаршисида Фаластин халқи Интифозасининг ҳаракати  ислом дунёси сарзаминларида зўравон қудратлар мувозанатига барҳам берди.  Масжидулақсо ва Қуддуси шариф илгаригидек  ислом ва Фаластиннинг юраги ҳисобланади. Ислом ва Фаластин юрагининг  ҳанузгача соғлом қолиши, Ҳазрат Имом Хумайнийнинг Фаластин масаласига махсус эътибор бериб Қуддус халқаро кунини эълон қилишда алоҳида аҳамият қаратишининг натижасидир.

 Фаластин ва ислом дунёсининг бугунги масаласи ва  асосий мавзўси  Қуддус масаласидир.  Мусулмонларни ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари АҚШ давлатини сионистик режимни ҳимоя қилишга қаратилган барча ҳатти-ҳаракатларини сусайиши ва  кучсиз қолишига сабаб бўлган.

Эндиликда АҚШ президенти Дональд Трамп  бу мамлакат элчихонасини Телавивдан Қуддусга кўчириш лойиҳасидан воз кечишга мажбур бўлган.

Сиёсий масалалар эксперти Ҳасан Ҳонийзода деди:

" Халқаро Қуддус куни  арабий ва исломий доиралардан ташқари дунёнинг турли халқларини Фаластин масаласи - мазлум фаластинликларнинг ранж азобига алоҳида эътибор қаратиши ва улар билан ҳамжиҳат бўлиши кунига айланган.

 Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунида миллионлаб инсонларни кўча -хиёбонларга чиқиши ва кўча намойишларда қатнашиши  дунёнинг эрксевар халқларини  Фаластин масаласига нисбатан буткул бир инсоний қарашлар ва нуқтаи назарга эга бўлишгани ҳамда фаластинликларга ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлигини эълон қилишга тайёр эканлигини кўрсатади. Бу масала  Имом Хумайний (р.а) томонидан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қуддус куни деб аталганлиги ортидан янада авж олди ва дунёнинг турли мамлакатлари Фаластин масаласи борасида кўпроқ огоҳ бўлишди."

Фаластин сарзаминининг бугунги вазияти фаластинликларнинг қудрати, шижоати ва ғалабаларидан далолат бермоқда. Улар  кўпроқ ваҳдат ва бирлик ҳамда муқовимат йўли билан ислом душманларининг ёвуз ҳаракатлари ва мақсадларини чипакка чиқаришлари мумкин.

 Фаластин масаласига ечим топиш учун кўп лойиҳа ва таклифлар ўртага қўйилган. Аммо ҳеч бири  мукаммал тарзда фаластинликлар ҳуқуқини қайта тиклашга муваффақ бўлмаган.

 Ярашув музокаралари ҳам  Фаластин халқини сионистик режим жиноятларига қарши курашдан узоқлаштиришга қаратилган. Ваҳолангки  қарши кураш ва ё Интифоза,  Фаластин масаласини ҳал этишнинг ягона ва энг муҳими йўлидир. Бугунги кунда Қуддус Интифозаси  2000 -чи йил Интифозаси ва "Тош" Интифозасидан кейин Фаластин мувозанатини ўзгатирган.

 Ушбу йўналишни давом этиши барча арсаларда Фаластин армонлари ва ҳақ -ҳуқуқига кафолат беради.

Сиёсий масалалар эксперти Сайид Ҳодий Афқаҳий  қуйидагича фикр юритади: халқ бир йилда бир марта ҳар бир мусулмонлар илоҳий, шаръий ва ахлоқий вазифаси бўлган Фаластин ва Қуддуси шариф масаласига эътибор бериб, уни ҳимоялашга ҳаракат қилишади ҳатто мусулмон бўлмаган инсонлар ҳам ушбу масалага ҳисса қўшишади. Зеро бу масала ҳаққатан ҳам инсоний, диний ва ҳуқуқий бир мавзусидир.

 Ҳаққатан ҳам ҳар бир инсон Фаластин халқининг мазлумлигига шоҳид бўлиб унна нисбатан бефарқ қолмайди.

Қуддус куни ҳаққатан ҳам халқаро ҳамжамият садосини баланд кўтарилиши  учун кенг -қамровли ва буюк  чақириқдир. Нафақат араблар ва ё мусулмонлар, балки  инсон ҳуқуқи пайида бўлган ҳар бир эрксевар шахс, ушбу кунда бу кўча -намойишларда қатнашади.    

 Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳам ўтган февраль ойида Теҳронда Фаластин Интифозасини ҳимоя қилиш 6 -чи халқаро конгрессида сионистик режим билан ярашув жараёнига ишора қилар экан, Фаластин халқи ўтган 3 даҳа мобайнида барча ҳатти- ҳаракатларида иккита муқовимат намунасини тажриба қилишди. Ярашув жараёни  муқобилида қаҳрамонлик, муқовимат идеали ва Муқаддас Интифоза турибти ва Фаластин халқи учун буюк ютуқларни армуғон этган деб айтдилар.

Сиёсий масалалар эксперт Маҳдий Азизий ҳам Қуддус халқаро кунининг энг муҳим ҳатти ҳаракати шудирки, ушбу муносабатни эълон этилиши билан барча қарашлар ва халқаро ҳамжамият эътибори бу масалага қаратилади. Албатта бизлар  унинг амалий ютуқларини минтақа арсасида ҳам исломий ўйғонишлар жараёнида ҳам шоҳид бўлдик ва ушбу масала ўта муҳимдир.

Аммо дунё арсасида  Фаластин мавзўси ислом оламининг энг муҳим мавзуларидан бири сифатида боқи қолади.

Фаластиннинг сиёсий арсаси ҳам жуда муҳимдир. Бу орада биртомонлама лойиҳалар ва турли томонларни мағлубияти ёнида Эрон ислом жумҳуряти Фаластин масаласига ечим топиш учун муҳим лойиҳа ва таклифини маълум қилди. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллол Узмоъ Хоманаий ҳам айни шу масалани таъкидладилар.

Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Фаластин масаласи ва фаластинликлар тақдирини худди Фаластин халқи тайинланишини таъкидлаб келмоқда. Аммо афсус билан айтганда  инсон ҳукқуқларини ҳимоя қилишни иддао қилаётган Ғарб давлатлари бу масалани кўрманга олишади.

Сиёсий масалалар эксперти Мужтабо Амоний эса деди:

Битр кун ва санани Халқаро Қуддус деб номлангани дарвоқи бутун жаҳон аҳли эътиборини ўзига жалб этади.

 Ушбу сана ўз навъида ислом оламига тегишли бўлсада аммо ҳар холда муқаддас ва буюк бир амалдир ва унинг натижаларига биз шоҳид эдик.  Ушбу санада Фаластин халқи ҳуқуқини ҳимоя қилиш ўз авжига етади ва сиоинстик режимга қарши чқиши ва душманона сиёсатларини чипакка чиқаради.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари 2000 чи йилда  халқаро миқёсида хусусан БМТ устави принсиплари асосида қабул қилинган ҳуқуқий, адолатли ва қонуний бир таклиф сифатида  Фаластин тақдирини тайинлаш учун референдум ўтказилишини таклиф қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бир неча маротаба ушбу таклиф борасида  Фаластин масаласини ҳал этишнинг ягона йўли бу сарзаминни ишғол этганлар эмас, балки  асл халқи хох Фаластин ичкарисида бўлсин ва ё ташқарисида  ўзлари  мамлакатининг сиёсий тузумини ташкил қилишларидир.                      

Ёрлиқ