Саудия Арабистони қироли валиаҳд шаҳзодани ўзгартирди
(last modified Wed, 21 Jun 2017 13:44:58 GMT )
июн 21, 2017 18:44 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони қироли валиаҳд шаҳзодани ўзгартирди
    Саудия Арабистони қироли валиаҳд шаҳзодани ўзгартирди

Муҳаммад бин Ноиф Салмон Саудия тахтини эгаллагач, 2015 йилда меросхўр шаҳзодага айланган. Ўшанда, қиролнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини олган эди

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Нойифни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Арабистоннинг Вас ахборот агентлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, Муҳаммад бин Нойифнинг ўрнига қиролнинг 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода бўлади. Бундан ташқари, Муҳаммад бин Ноиф мамлакат ИИВ раҳбари лавозимидан маҳрум бўлган. Қирол бу лавозимга шаҳзода Абдул-Азиз бин Сауд бин Ноифни тайинлаган.

Муҳаммад бин Ноиф Салмон Саудия тахтини эгаллагач, 2015 йилда меросхўр шаҳзодага айланган эди. Ўшанда, қиролнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини олган эди.