Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Саудия тажовузларига қарши қатъиятли бўлишни таъкидлади
(last modified Sun, 25 Jun 2017 13:27:15 GMT )
июн 25, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Саудия тажовузларига қарши қатъиятли бўлишни таъкидлади
    Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Саудия тажовузларига қарши қатъиятли бўлишни таъкидлади

Саййид Абдулмалик Бадриддийн Ҳусий шанба куни кечки пайтда, Шаввол ойининг яқинлашиб келиши ва ийди Фитр байрамининг кириб келиши муносабати билан Яман халқига хусусан Саудия арабистони тажовузкорларига ва унинг ёлланма хоинларига қарши жангда кураш олиб бораётган яманликларга табрик йўллади 

Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Яман халқининг Саудия тажовузларига қарши қатъият ва матонат билан туришларини юқори баҳолаб яманлик курашувчиларни янада кўпроқ ҳимоя қилишни истади. 

Саййид Абдулмалик Бадриддийн Ҳусий шанба куни кечки пайтда, Шаввол ойининг яқинлашиб келиши ва ийди Фитр байрамининг кириб келиши муносабати билан Яман халқига хусусан Саудия арабистони тажовузкорларига ва унинг ёлланма хоинларига қарши жангда кураш олиб бораётган яманликларга табрик йўллаб шундай айтдики, яманлик курашувчиларни кўпроқ ҳимоя қилиш тажовузкор кучлар устидан ғалаба қозонишда муҳим омил ҳисобланади. 

Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби, иқтиқлолни ва Яман халқининг шарафини ҳамда иззатини ҳимоя қилиш учун урушнинг фронт қисмига доимий ёрдам ва мадад кўрсатиш шунингдек, қўллаб-қувватлаш аҳамиятини таъкидлаб шундай айтдики, Ол Сауд режими ва унинг минтақадаги ҳамда ғарбдаги хомийлари томонидан уюштирилган фитналарининг барҳам берилишининг сабаби, халқнинг яманлик курашувчиларни ҳимоя қилиши ва уларга ишонишидадир.   

Ёрлиқ