Америка коалицияси Суриянинг Дейрзур шаҳрида 42 нафар ноҳарбийни ўлдирди
(last modified Tue, 27 Jun 2017 14:07:15 GMT )
июн 27, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Америка коалицияси Суриянинг Дейрзур шаҳрида 42 нафар ноҳарбийни ўлдирди
    Америка коалицияси Суриянинг Дейрзур шаҳрида 42 нафар ноҳарбийни ўлдирди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция қирувчи самолётлари Дейрзурда ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли қамоқхонани бомбардимон қилди

Америка бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши деб аталаётган халқаро коалиция қирувчи самолётлари яна бир бор Сурияда фожеа келтириб чиқаришди ва 42 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳолини Дейрзурда ўлдиришди. 

Ливаннинг ан-Нашра ахборот сайтининг бугун сешанба куни тарқатган хабарига кўра, ушбу коалиция қирувчи самолётлари Дейрзурда ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли қамоқхонани бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида, 42 нафар Суриялик нобаҳарбийлар ИШИД террорчилик гуруҳининг қамоқхонасида ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлганларнинг аҳволи оғирлиги сабабли, қурбонлар сони яна ортиши эҳтимоли бор. 

Воқеа жойидаги гувоҳлар ҳам, АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётларининг Суриядаги Раққа шаҳрига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширганлиги ҳақида хабар беришмоқда.