Валиаҳд мавқеидан маҳрум бўлган Саудия шаҳзодасининг Арабистондан чиқиб кетиши тақиқлаб қўйилди
-
Валиаҳд мавқеидан маҳрум бўлган Саудия шаҳзодасининг Арабистондан чиқиб кетиши тақиқлаб қўйилди
Арабистонда иккинчи шахс дея ҳисобланадиган ушбу шаҳзодага қўйилган чекловлар, Саудия арабистонининг янги тайинланган валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмонга ҳар қандай кўринишда эътироз қилмаслиги учун жорий этилган
Саудия арабистони қироллик хонадонига яқин бўлган тўрт нафар Саудия-Америка расмийсига кўра, Валиаҳд мавқеидан яқинда маҳрум бўлган Саудия шаҳзодаси Муҳаммад Бин Ноифнинг Арабистондан чиқиб кетиши тақиқлаб қўйилди ва у айни пайтда Жиддадаги ўзининг саройида қамалда қолган.
Ал-Олам тармоғининг бугун пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, исмини фош этилишини истамаган ушбу расмийларнинг айтишича, Арабистонда иккинчи шахс дея ҳисобланадиган ушбу шаҳзодага қўйилган чекловлар, Саудия арабистонининг янги тайинланган валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмонга ҳар қандай кўринишда эътироз қилмаслиги учун жорий этилган.
Арабистон оммавий ахборот воситалари ушбу мамлакатда ҳукумат бошлиғининг бошқа шахсга тинч ва осойишта ўтгандек талқин қилишга ҳаракат қилишади. Аммо, шаҳзода Муҳаммад Бин Ноифга қарши амалга оширилган чекловлар, Саудия арабистони подшоҳлик хонадонининг бази бир аъзоларининг норози эканлигидан дарак беради.