Исроил томонидан Фаластин халқининг ўзлигини йўқотишга уриниши
Исроил томонидан Фаластин халқининг ўзлигини йўқотишга уриниши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исроил томонидан Фаластин халқининг ўзлигини йўқотишга уриниши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исроил режимининг ишғол этилган Фаластин юртидаги энг муҳим мақсадларидан бири бу, Фаластин халқининг ўзлигини ва маданий қарашларини ҳамда эътиқодий ақидаларини ўзгартиришдир. Сионистик режим Вазирлар Маҳкамаси ишғол этилган Қуддус шаҳридаги Фаластинликларга қарашли бўлган мактабларнинг бюджет маблағларини таъминлашда ўқув дарсликларини ва таълим методларини ўзгартиришларини шарт қилиб қўйди. Ушбу хабарга биноан, фаластинликларга тегишли бўлган мактаблар янги ўқув йилида агар улар ўзларининг ўқув дарсликларидан ва таълим услубларидан воз кечиб, Исроил томонидан ишлаб чиқилган ўқув материалларини ва дарсликларини қўллаб таълим олишган тақдирда уларнинг бу йилги бюджети маблағ билан таъминланади. Шубҳасизки, мусулмонлар ва Исроил режими ўртасидаги адоват ва хусумат илдизи бу ўзликдир. Исроил Ўрта Шарқ минтақасида диний, ақидавий ёки бўлмасам маданий жиҳатдан ушбу минтақадаги мамлакатларга қарама-қарши бўлган ҳолда ташкил этилди. Вазият Исроил учун кундан кунга янада ваҳимали тус олмоқда. Негаки, ишғол этилган Фаластин жамиятининг аксарияти ҳам Исроил билан ўзликда қарама-қаршидир.
Шунинг учун Сионистик режимнинг асосий бўҳрони бу ўзликни англашга оид бўҳрон бўлиб, мазкур сохта режимнинг таъсис этилганига 68 йил ўтишига қарамай ушбу режимнинг ҳукмронларини ҳали ҳам қийнаб келади. Беньямин Нетаньяҳу ушбу стратегияни ишғол этилган Фаластин юртида шаҳарчалар қуриш каби сиёсатлар қолипида, ишғол этилган ерлардан Фаластин халқини мажбурий кўчириш ва Байтул Муқаддасни макон ва замон билан тақсимлаш лойиҳаси орқали, ушбу муқаддас жойни яҳудийлаштиришда ва охирги пайтларда фаластинликларнинг мактабларида ўқув дарсликларини ҳамда дарс бериш методларини ўзгартиришга мажбурлашда қўлламоқда. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, Исроил томонидан шаҳарчалар қуриш сиёсатининг давом этиши фаластинликларнинг қишлоқларини ва уй-жойларини бузишга ҳамда уларни мажбурий кўчиришга сабаб бўлмоқда. 1948 йилда 1 миллион 400 минг нафар фаластинликлар Фаластиннинг 1300 та шаҳар ва қишлоқларида ҳаёт кечиришар эди. Исроил режимининг ташкил этилганидан шу кунга қадар ушбу режим Фаластиннинг 744 та шаҳар ва қишлоқларини ишғол этди ва 531 та шаҳар ва қишлоқларини бузиб ташлади. Аҳамиятли томони шундаки, Қуддус интифозаси деб аталадиган Фаластиннинг учинчи интифоза ҳаракатлари ҳам Исроилнинг Фаластин халқининг ўзлигини йўқотишга доир сиёсатларини бошлашидир.
Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.
Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.
Мусулмонларнинг муҳим аҳамият касб этадиган байрамларидан бири бўлмиш қурбон ҳайити кунида Исроил режими Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги вазири Масжидул Ақсога киради. Унинг Масжидул Ақсога киришдан мақсади Сионистларнинг байрами ҳисобланмиш Ғифрон байрами кунини улуғлаш эди. Бошқача қилиб айтганда, Сионистик режим қишлоқ хўжалиги вазирининг ушбу ҳатти-ҳаракати яҳудийларнинг маданий ва диний ўзлигини исломий маданият ва диний ўзликдан устун туришини кўрсатиш эди. Исроил режимининг Вазирлар маҳкамаси ўзининг сўнги чораларида ишғол этилган юртда яшайдиган Фаластин халқининг ўзлигини йўқотиш мақсади билан ҳамда уларга янги ва қалбаки ўзликни сингдиришни кўзда тутган режалар билан, агар фаластинликлар ўзларининг ўқув материалларини ва дарсликларини ҳамда таълим ва дарс бериш услубларини бир четга суриб қўйиб, Исроил томонидан ишлаб чиқилган дарсликларни қўллашса, янги ўқув йилида фаластинликлар ўқийдиган мактабларнинг бюджет маблағлари таъминланади деб эълон қилишди. Акс ҳолда фаластинликлар мактаблари бюджет маблағларисиз қолишини таъкидлашмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.