Суриянинг Лозақия вилоятида бир қатор назорат пунктлари йиғиштириб қўйилди
Лозақия вилоятида хавфсизликни ўрнатиш ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирлари ортидан, ушбу шаҳарда армиянинг бар қатор назорат пунктларини йиғиштириш ҳақида фармон чиқарилди
Сурия армиясининг мамлакат ғарбидаги Лозақия вилоятида хавфсизликни ўрнатиш ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирлари ортидан, ушбу шаҳарда армиянинг бар қатор назорат пунктларининг фаолиятини тугатиш ҳақида фармон чиқарилди.
Сурия армиясининг офицери ал-Олам тармоғи мухбири билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Сурия армиясининг айрим шаҳарларида ва Лозақия шаҳарчаларидаги бир нечта назорат пунктлари олиб ташланди.
Сурия армиясининг ушбу офицерига кўра, Сурия шаҳарларини ғалаба рамзи ва армиянинг фидокорлиги ҳамда Сурия давлати ва халқининг сабр бардошлигининг тимсоли дея атади.
Лозақияда тинчлик ўрнатилиши ортидан, ушбу шаҳар аҳолиси Сурия армиясининг ролини ва ушбу шаҳарнинг назорат пунктларида жойлашган ҳарбий кучларнинг одамларнинг хавфсизлигини таъминлашда фидойилик кўрсатганларини юқори баҳолашди ва уларга миннатдорчилик изҳор этишди.