ИШИД террорчилари Ироқда 12 нафар ноҳарбийни темир қафасда тириклайин ёқиб юборишди
Ироқдаги ИШИД террорчилари Ироқ қуролли кучларидан кетма-кет зарбалар еганидан кейин хусусан Найнаво вилоятида мағлубиятга учрашганидан сўнг, Ироқнинг турли шаҳарларида тинч аҳолини оммавий қирғин қилишга киришди
ИШИД террорчилик гуруҳи ўз жиноятлари давомида 12 нафар ноҳарбийни Каркук вилоятининг жанубий ғарбий минтақасидаги Ҳавижа шаҳридан қочишга урингани учун темир қафасларда тириклайин ёқиб юборишди.
ИШИД террорчилари Ироқ қуролли кучларидан кетма-кет зарбалар еганидан кейин хусусан Найнаво вилоятида мағлубиятга учрашганидан сўнг, Ироқнинг турли шаҳарларида тинч аҳолини оммавий қирғин қилишга киришди.
ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилда Америка ва ғарблик ҳамда араб иттифоқчилари жумладан Саудия арабистони ва Туркиянинг ҳарбий ва молиявий ҳимояси билан Ироқ юртига ҳужум қилди ва ушбу мамлакатнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларининг катта қисмини ишғол қилиб олди ҳамда мисли йўқ жиноятларни содир этди.
Ўшандан бери, Ироқ кучлари террорчилар томонидан ишғол этилган минтақаларни озод этиш учун террорчилар билан кураш олиб бормоқда ва кўплаб минтақаларни озод этишди.