Яманнинг турли минтақаларида Арабистоннинг 184 нафар ёлланмалари ҳалок бўлди
-
Яманнинг турли минтақаларида Арабистоннинг 184 нафар ёлланмалари ҳалок бўлди
Саудия арабистони ва Яманнинг истеъфодаги давлатига қарашли 184 нафар ёлланмаларни ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида нишонга олиб йўқ қилинди
Яман Ансоруллоҳ ва армиясининг снайперлари Саудия арабистони ва Яманнинг истеъфодаги давлатига қарашли 184 нафар ёлланмаларни ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида нишонга олиб йўқ қилишди.
Саба ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман ҳарбий манбаларининг маълум қилишича, Яман армиясининг снайперлари ва Ансоруллоҳга қарашли халқ комитети якшанба куни Таъаз шаҳрида 103 нафар ёлланмани ва ушбу шаҳарнинг ғарбий ҳудудларида яна 39 нафарини шунингдек, шарқий қисмида эса 3 нафар ёлланмани ва Жабали Ҳабаший минтақасида ҳам 3 нафар ва Мехо шарқида эса 9 нафар ёлланмани отиб йўқ қилишди.
Ушбу манбаларнинг айтишича, Яман Ансоруллоҳ ва армия снайперлари Шебуҳ вилоятида ҳам 22 нафар ёлланмани ва Золеъ минтақасида ҳам 3 нафар ва Байза минтақасида эса 2 нафар ёлланма хоинларни нишонга олиб ўлдиришди.