Яманда миллионлаб ёш болалар инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
(last modified Tue, 04 Jul 2017 14:08:43 GMT )
июл 04, 2017 19:08 Asia/Tashkent
  • Яманда миллионлаб ёш болалар инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
    Яманда миллионлаб ёш болалар инсонпарварлик ёрдамига муҳтож

ЮНИСЕФ фондининг маълум қилишича, Яманда миллионлаб ёш болалар инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож бўлиб турибди

Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги Болаларни ҳимоя қиладиган ЮНИСЕФ фондининг маълум қилишича, Яманда миллионлаб ёш болалар инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож бўлиб турибди.

Ирна агентлигининг бугунги хабарига кўра, ЮНИСЕФ ижтимоий тармоқдаги ўзининг расмий саҳифасида таъкидлашича, Саудия арабистони томонидан уч йилдан бери Яманга қарата амалга ошираётган ҳаво ҳужумлари ортидан, мамлакатдаги соғлиқни сақлаш ва тиббиёт муассаларининг вайрон бўлиши ва хизмат кўрсатишга яроқсиз бўлганлиги боис, яманлик гўдаклар инсонпарварлик кўмакларига ўта муҳтож бўлган.  

Яманда вабо эпидемияси қурбонлари сони 1500 кишига етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатдаги вакили Невио Загариа маълум қилди.

«30 июнь ҳолатига Яманда 246 мингта вабо билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Август охирига бориб бу кўрсаткич 300 минг кишига етиши мумкин», — таъкидлади Невио Загариа. 

БМТга кўра, уруш давом этаётган мамлакат мазкур эпидемиянинг охирги йилларда дунёда кузатилган энг йирик кўламли хуружига дуч келди. 

Ёрлиқ