июл 05, 2017 14:15 Asia/Tashkent

Бугунги кунларда Мосел амалиётлари ва ушбу минтақанинг кўп қисмини тозалаш жараёни якун топишига яқин қолганида Ироқда ИШИД террорчи гуруҳ ўзининг сўнги нафасини олмоқда.

Бугунги кунларда Мосел амалиётлари ва ушбу минтақанинг кўп қисмини тозалаш жараёни якун топишига яқин қолганида Ироқда ИШИД террорчи гуруҳ ўзининг сўнги нафасини олмоқда. Амалда диққат-эътибор Ироқда ИШИД террористик гуруҳи ўзининг якуний босқичига қаратилган. Аммо ушбу ўлканинг сиёсий доиралари бу босқичда Американинг амалга ошираётган янги фитна-найранглари ҳақида хабар беришмоқда.

Турли баҳоналар, жумладан Америка раҳбарлигида ИШИД террорчи гуруҳига қарши кўраш олиб бориш кучлари қолибида Ироқда Америка кучлари боқий қолишининг зарурлигига тегишли бўлган Америка сиёсий доиралари ва расмийлари томонидан баён этилаётган фикрлар охирги ҳафталарда бу ҳақда фазо яратиш ва фитна-найранглар келтириб чиқариш жумласига кирадиким, ироқликларнинг жиддий аксуламалларига юзмаюз бўлди. Американинг  фазо яратишларига аксуамал кўрсатиш давомида Ироқ исломий олий парламентининг раиси Имор Ал-Ҳаким ИШИД террористик гуруҳининг мағлуб бўлиши билан ҳеч қайси ҳарбий база ва ҳарбий аскарларлар унинг мамлакатида боқий қолмайди деб таъкидлади.

ИШИД террористик гуруҳининг Мосел шаҳрида қилган ишғолгарликлари ўтган пайшанба куни 2017 июнь ойининг 29 -чисида ИШИД террорчи гуруҳининг раҳбари “Абу Бакр Ал-Бағдодий ” хилофат эълон қилган маҳалнинг Ан-Нури номли масжидини қайтариб олиш билан ўз якунига етди ва ироқлик кучлар Моселнинг қадимий қисмида боқий қолган ИШИД террористик гуруҳининг ишғолида бўлган минтақаларни озод этиш ва ғалабани нишонлашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.  

Шуниси аниқким, Ироқ халқ кучлари ва армияси (Ҳашадуш-Шаъби) террористларни мағлуб этишда муҳим рол уйнадилар ва ҳақиқатан ҳам Ироқ ўзининг ана шу ички имкониятларига таяниб, Ироқда терроризмни нобуд қилишга муяссар бўлди. ИШИД террористик гуруҳ устидан Ироқнинг ғалаба қозониши шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка расмийлари ИШИД террористик гуруҳининг мағлуб бўлиш жараёни бу мамлакатда чузилади деб фикр билдиришган эди.

ИШИД террористик гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш йўлида Американинг бўзғинчилик қилиши билан бирга бундай изҳоротни баён этиши ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубиятга юзмаюз бўлишига тўсиқлик яратиш ва Ироқда Американинг тамагирликлари йўлида мазкур террористик гуруҳни янада кенг ҳидоят этиш жиҳатида америкаликларнинг ният ва мақсадларини намоён этади. Бу заминада Ливанлик машҳур таҳлилчи Носир Қандил Ливаннинг Ал-Бино газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Моселда ИШИД такфирий ва террористик гуруҳи нобуд бўлишидан Ироқнинг кейинги вазъиятини шарҳ-изоҳ берди. У бу сўҳбатда ИШИД террорчи гуруҳ нобуд бўлиши билан Сурия ва Ироқда ҳузур топиш учун Американинг оқлаш ёки баҳона келтириш масаласи ўртадан йўқ бўлади. Ҳамда ИШИД террористик гуруҳига қарши ҳарбий коалициянинг маъмуриятлари ҳам ўз охирига етади. Ҳамда терроризм билан урушиш бошқача ранг-тус оладиким, бу икки мамлакатда ҳарбий ҳузур топишга эҳтиёж қолмайди,-деб таъкидлади.

Ҳозирги шароитда ҳам Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши яқин қолган бир пайтда Америка Ироқда ўз манфаатларини қулдан кетган деб билади ва Ироқда ҳарбий ҳузур топишни сақлаш ҳамда  ИШИД террорчи гуруҳ мағлуб бўлишидан кейинги босқичда ушбу мамлакатнинг ички ишларига янада кенг равишда дахолат этиш орқали Ироқда ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун янги фитна-найрангларни келтириб чиқариш пайидадир. Американинг бундай ҳаракат қилиши шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Ироқда Американинг дахолат этиш ва ишғолгарликка асосланган сиёсатлари бу мамлакатда терроризмни кенгайтириш ва уни ривожлантириш каби салбий оқибатлар ва хатарлар, жумладан вайронага айлантириш, қатл этиш ҳамда фитна-найрангларни ижод этишдан бошқа ҳеч қандай натижа бермайди.

Ироқ халқи ҳалигача Америка раҳбарлигида ИШИД террорчи гуруҳига қарши коалициясининг бомбардимон қилишлари остида кун кечиришмоқда. Мавжуд бўлган маълумотлар шундан далолат берадиким, Ироқ инфратизилмалар ташкилотлардан кўпи ва ноҳарбий аҳоли ўртасидан юзлаб нафар шахслар бу кучларнинг ҳужумлари оқибатида вайронага айлантирилди ва ҳалок бўлишди. Американинг Ироққа қарши амалга оширган фаолияти нефтдан тўла ушбу минтақа манбаларига ҳукмрон бўлиш учун бу ўлка томонидан фитна-найрангларни келтириб чиқариш ҳалигача давом этмоқда.  Бу фитна-найранглар доирасида Америка милодий 2003 йилда Ироқда ўзининг ишғолгарлик амалиётларини амалга оиширидан кейин охири оммавий афкор босими остида 2011 йилнинг охирида Ироқдан ўз ҳарбийларини чиқаришга мажбур бўлди. Эндиликда Ироқда янада кенг равишда дахолат этишини кучайтириш мақсадида ўз фитна-найрангларини кенгайтирмоқда. Американинг ғаразли фаолиятларини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинким, Ироқ халқи ва  умуман олганда минтақанинг оммавий афкори Америкага ишонишмайди ва бу мамлакат томонидан дахолат этиш учун амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари минтақанинг вазъиятини мураккаблаштирмоқда ва бундай амалларга аксуламал кўрсатишмоқда.     

                              

Ёрлиқ