ЖССТ: Ҳозирга қадар 320 минг яманлик вабо касалига йўлиққан
(last modified Thu, 13 Jul 2017 13:08:16 GMT )
июл 13, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: Ҳозирга қадар 320 минг яманлик вабо касалига йўлиққан
    ЖССТ: Ҳозирга қадар 320 минг яманлик вабо касалига йўлиққан

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг изоҳ беришича, Яман халқи учун тоза ичимлик суви йўқ. Шунинг учун, ушбу масала мазкур мамлакатда вабо эпидемиясининг кенг тарқалишига сабаб бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чоршанба куни берган баёнотига кўра, ҳозирга қадар 320 минг яманлик вабо касалига йўлиққан. Шулардан, 1742 нафари ушбу беморлик асоратидан ҳаётдан кўз юмган. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг изоҳ беришича, Яман халқи учун тоза ичимлик суви йўқ. Шунинг учун, ушбу масала мазкур мамлакатда вабо эпидемиясининг кенг тарқалишига сабаб бўлди. 

Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳужумларининг давом этиши билан ва ушбу юртдаги инфратузилмаларнинг ер билан яксон қилиниши айниқса, сув оқава ва ичимлик суви тармоқларининг бузилиш ортидан Яманда вабо беморлигини юқтириб олиш ҳолатлари ва эпидемияси тезлик билан тарқалмоқда. 

Саудия арабистони АҚШнинг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда ва ушбу мамлакатни ҳаводан, қуруқликдан ҳамда сувдан туриб қамалга олди.