Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги шимолий ҳудудида террорчилик портлаш содир этилди
Ҳалаб шаҳрининг шимолий атрофидаги Эъзоз шаҳридаги таълим мажмуаси рўпарасида бомба қурилмаси портлаши оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакиллари ўлган ва яна бир нечтаси ярадор бўлган
Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги шимолий ҳудудларида содир этилган террорчилик портлашда бир қанча ноҳарбий суриялик ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун жума куни Ҳалаб шаҳрининг шимолий атрофидаги Эъзоз шаҳридаги таълим мажмуаси рўпарасида бомба қурилмаси портлаши оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакиллари ўлган ва яна бир нечтаси ярадор бўлган.
Суриянинг Ҳалаб вилоятининг шимолий ғарбий минтақасида жойлашган Эъзоз шаҳри тўрт йил олдин террорчилик гуруҳлари жумладан Туркия ҳимояси остида бўлган Сурия озод армияси деб номланган қуролли гуруҳнинг ишғолига кирган.
Шунингдек, Ҳалаб шаҳридаги Баъс партияси қароргоҳи қаршисидаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар омбори ҳам портлатилган. Ушбу портлаш натижасида йирик зарар ва талафотлар етказилди.