Саудия арабистонининг Яманга қарата тажовузлари давом этияпти
(last modified Sat, 15 Jul 2017 13:28:49 GMT )
июл 15, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистонининг Яманга қарата тажовузлари давом этияпти
    Саудия арабистонининг Яманга қарата тажовузлари давом этияпти

Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмалари бугун шанба куни Зилзол-1 номли ракетани Саудия арабистони ёлланмаларининг Яман жанубидаги Шабуҳ вилоятининг Асийлон туманидаги Соқ минтақасида жойлашган базасига қарата отди

Саудия режимининг тажовузкор қирувчи самолётлари Яманнинг Санъо вилоятидаги Дейлемий базасини бомбардимон қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмалари бугун шанба куни Зилзол-1 номли ракетани Саудия арабистони ёлланмаларининг Яман жанубидаги Шабуҳ вилоятининг Асийлон туманидаги Соқ минтақасида жойлашган базасига қарата отди. 

Яманлик ахборот манбалари тарқатган хабарга кўра, ушбу ракета ҳужумидан кейин келиб чиққан эҳтимолий талафотлар ҳақида ҳанузгача маълумот тарқатилгани йўқ. Шунингдек, Яман армияси ва халқ комитети кучлари бугун Арабистоннинг ҳарбий автомашинасини Мийдий саҳросининг шимолида йўқ қилди. Ушбу ҳужум оқибатида Саудиянинг кўплаб тажовузкорлари ҳалок бўлди ва оғир тан жароҳати олишди. 

 

Ёрлиқ