июл 16, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида 25 минг нафар ИШИД террорчилари ҳалок бўлди
    Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида 25 минг нафар ИШИД террорчилари ҳалок бўлди

Абдуламир Ёруллоҳ Моселни озод этиш давомида чамаси 9 ой ичида 25 минг ИШИД террорчиларининг ҳалок бўлганига ишора қилиб шундай айтдики, Ироқ кучлари ушбу шаҳарда тўрт юздан кўпроқ террорчилик портлаш ҳаракатларининг олдини олишга муваффақ бўлди

Найнаво амалиёти қўмондони Ироқ шимолидаги ушбу вилоятнинг маркази бўлмиш Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти жараёнида 25 минг нафар ИШИД террорчиларининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Найнаво амалиёти қўмондони Абдуламир Ёруллоҳ Моселни озод этиш давомида чамаси 9 ой ичида 25 минг ИШИД террорчиларининг ҳалок бўлганига ишора қилиб шундай айтдики, Ироқ кучлари ушбу шаҳарда тўрт юздан кўпроқ террорчилик портлаш ҳаракатларининг олдини олишга муваффақ бўлди ва 1200 дан ортиқ бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилларни йўқ қилди. 

Ушбу ироқлик қўмондонга кўра, Ироқнинг бирлашган кучлари тез орада Телъафарни ва Найнаво вилоятидаги ал-Иёзия ҳамда ал-Меҳлабия минтақаларини озод этиш амалиётини бошлайди. Шу билан, ИШИД террорчилари ишғолидаги Найнаво вилоятини озод этиш амалиётининг тўртинчи ва охирги босқичи ижро этилади. 

Ёрлиқ