Сурия армияси Раққа вилоятида олға сари бормоқда
(last modified Mon, 17 Jul 2017 12:24:09 GMT )
июл 17, 2017 17:24 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Раққа вилоятида олға сари бормоқда
    Сурия армияси Раққа вилоятида олға сари бормоқда

ИШИД террорчилик гуруҳи қувиб чиқарилганидан кейин, Ҳалаб вилоятининг шарқий атрофида жойлашган Дейрҳофер ва Маскана шаҳарчаларида тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилди

Сурия армияси ушбу мамлакат шимолидаги Раққа вилоятида янги минтақаларни ИШИД террорчилик гуруҳидан қайтариб олди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия мудофаа вазирлиги матбуот сайтининг маълум қилишича, мамлакат армиясининг бўлинмалари Суриянинг шарқий ҳудудларини тозалаш давомида Раққа жанубидаги Землий шарқий қишлоғини ва насос станциясини ҳамда газ ва нефт конлари жойлашган майдонларни тозалашга муваффақ бўлишди. 

Ушбу амалиётда ўнлаб ИШИД террорчилари ҳалок бўлди, иккита танк ва битта бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобил ҳамда ўқ отар қурол ўрнатилган тўртта автомашина йўқ қилинди. 

Сурия қуролли кучлари ва армияси бош қўмондони кеча якшанба куни ўз чиқишида шундай эълон қилдики, ИШИД террорчилик гуруҳи қувиб чиқарилганидан кейин, Ҳалаб вилоятининг шарқий атрофида жойлашган Дейрҳофер ва Маскана шаҳарчаларида тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилди. 

Ёрлиқ