Валид Муаллим Эроннинг Сурияда осойишталикни ўрнатишдаги ролини юқори баҳолади
(last modified Wed, 19 Jul 2017 13:58:07 GMT )
июл 19, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Валид Муаллим Эроннинг Сурияда осойишталикни ўрнатишдаги ролини юқори баҳолади
    Валид Муаллим Эроннинг Сурияда осойишталикни ўрнатишдаги ролини юқори баҳолади

Ҳусайн Жоберий Ансорий Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файсал Миқдод билан ҳам учрашди ҳамда Эрон ва Суриянинг сиёсий қўшма комитети йиғилишида Сурия бўҳронининг охирги ўзгаришлари ҳақида ва Остона халқаро йиғилиши билан боғлиқ дипломатик-сиёсий ҳаракатлар

Сурия ташқи ишлар вазири Сурияда барқарорлик ва осойишталикни ўрнатишда Эрон ислом жумҳуриятини ролини юқори баҳолади ва халқаро майдонда Теҳроннинг Дашмашқни сиёсий жиҳатдан ҳимоя қилишини хусусан Остона шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама ва ҳартомонлама музокараларда қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг Араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий чоршанба куни Дамашқда Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муъаллим билан учрашиб суҳбат ўтказди. 

Шунингдек, Ҳусайн Жоберий Ансорий Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файсал Миқдод билан ҳам учрашди ҳамда Эрон ва Суриянинг сиёсий қўшма комитети йиғилишида Сурия бўҳронининг охирги ўзгаришлари ҳақида ва Остона халқаро йиғилиши билан боғлиқ дипломатик-сиёсий ҳаракатлар шунингдек, Женева ва Сурия жанубидаги оташкесм тўғрисидаги келишув хусусида суҳбат ва музокара ўтказди. 

Ёрлиқ