Саудия арабистони Яманга қарата ҳаво ҳужумларини кучайтирди
(last modified Wed, 19 Jul 2017 14:18:43 GMT )
июл 19, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони Яманга қарата ҳаво ҳужумларини кучайтирди
    Саудия арабистони Яманга қарата ҳаво ҳужумларини кучайтирди

Араб коалицияси самолётлари Ямандаги кўчган шахсларга мўлжалланган лагерга зарба берди

Саудия арабистонининг Яман жанубий ғарбидаги лагерга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Арабистон бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Таъаз шаҳри яқинидаги уйсиз ва кўчган шахслар истиқомат қилувчи лагерга зарба берди. Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Улар орасида тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва болалар ҳам бўлган.

Шу билан бирга ал-Олам телеканали ҳам шундай маълум қилдики, Яман қуролли кучлари Арабистоннинг ҳужумига жавобан Яман пойтахти Санъодаги Неҳм минтақасида бир нечта Саудия ёлланмаларини йўқ қилди. Ушбу ҳужумда яна кўплаб Саудия ёлланмалари ярадор бўлди. 

Ол Сауд режими 2015 йилнинг март ойидан бери Америка ва минтақадаги айрим араб мамлакатларининг ҳимояси билан Яманга қарата ҳужум қилиб келмоқда. 

Ёрлиқ