Арабистон подшосининг ишга тайинлаш ва озод этишга қаратилган ценарияси охирига етди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21224-Арабистон_подшосининг_ишга_тайинлаш_ва_озод_этишга_қаратилган_ценарияси_охирига_етди
Ол Сауд тузумига яқин бўлган манбаларнинг маълум қилишларича, жисмонан заифлашиб қолган арабистоннинг ваҳҳобий подшосининг лавозимларга тайинлаш ва озод этиш каби ҳаракатларининг сўнги босқичи айни пайтда подшонинг ўзи четлатилиши ва ўғли Муҳаммад бин Салмоннинг тахтга ўтиришига замин яратди
(last modified 2018-08-22T17:51:28+00:00 )
июл 24, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Арабистон подшосининг ишга тайинлаш ва озод этишга қаратилган ценарияси охирига етди
    Арабистон подшосининг ишга тайинлаш ва озод этишга қаратилган ценарияси охирига етди

Ол Сауд тузумига яқин бўлган манбаларнинг маълум қилишларича, жисмонан заифлашиб қолган арабистоннинг ваҳҳобий подшосининг лавозимларга тайинлаш ва озод этиш каби ҳаракатларининг сўнги босқичи айни пайтда подшонинг ўзи четлатилиши ва ўғли Муҳаммад бин Салмоннинг тахтга ўтиришига замин яратди

Ливан рўзномалари Саудия арабистонининг қари подшосининг ишдан бўшатиш ва ишга тайинлашга қаратилган ценариясининг якуний босқичи, ўз ўғли Муҳаммад бин Салмоннинг фойдасига бўлганлиги ҳақида мақола ёзишди. 

Ал-Минор рўзномаси ўзининг бугунги сонида ёзишича, Ол Сауд тузумига яқин бўлган манбаларнинг маълум қилишларича, жисмонан заифлашиб қолган арабистоннинг ваҳҳобий подшосининг лавозимларга тайинлаш ва озод этиш каби ҳаракатларининг сўнги босқичи айни пайтда подшонинг ўзи четлатилиши ва ўғли Муҳаммад бин Салмоннинг тахтга ўтиришига замин яратди.

Мазкур рўзноманинг қайд этишича, Арабистоннинг ёш валиаҳди ҳокимиятни қўлга олиш учун, ўзининг кўплаб рақибларини ҳамда амакиваччаларини бир четга суриб қўйди. Ҳатто уларнинг айримларини қамоққа ташлади ҳамда валиаҳд бўлган Муҳаммад Бин Ноифни уй қамоғига олди.