Қатар Арабистоннинг янги иддаоларини инкор этди
(last modified Wed, 26 Jul 2017 14:25:15 GMT )
июл 26, 2017 19:25 Asia/Tashkent
  • Қатар Арабистоннинг янги иддаоларини инкор этди
    Қатар Арабистоннинг янги иддаоларини инкор этди

Ҳамд Бин Солем Ол Сонийнинг қўшимча қилишича, ушбу араб давлатлари терроризмга қарши курашиш ўрнига, Қатарга нисбатан туҳмат ва уйдирмаларни ўйлаб топишмоқда.

Қатар давлатининг алоқалар идораси мудири Дохага қарши санкциялар киритган тўрт араб мамлакатининг охирги иддаоларини ёлғон ва ишончсиз дея атади. 

Франция ахборот агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Қатар давлати алоқалар идораси мудири Ҳамд Бин Солем Ол Сонийнинг маълум қилишича, Саудия арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Қатарнинг ҳимоясида бўлган террорчи гуруҳларга қарашли бўлган шахслар ва муассалар бўйича янги тузилган рўйхати сохта ва асоссиздир. 

Ҳамд Бин Солем Ол Сонийнинг қўшимча қилишича, ушбу араб давлатлари терроризмга қарши курашиш ўрнига, Қатарга нисбатан туҳмат ва уйдирмаларни ўйлаб топишмоқда. Арабистон, Бирлашган араб амирлиги, Миср ва Баҳрайн давлатлари Қатарни террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишда айблаб санкция жорий этган эди.

Ушбу тўртала араб мамлакатлари томонидан санкция киритилиб ва нашр этилган рўйхатдаги ташкилот ва шахслар Қатар расмийлари билан бевосита ёки билвосита алоқаси борлиги айтилмоқда. Ушбу араб давлатлари яна 9 нафар кишига ва 9 та ташкилотга Қатар билан алоқаси борлиги учун террорчилар рўйхатига киритди.