июл 29, 2017 18:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ коалициясининг қирувчи самолётлари Сурияда тинч аҳолини нишонга олияпти
    АҚШ коалициясининг қирувчи самолётлари Сурияда тинч аҳолини нишонга олияпти

Америка бошчилигидаги халқаро коалиция қирувчи самолётларининг Сурия шимолидаги Раққа шаҳрига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 15 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Сурияда маҳаллий манбалар тарқатган хабарга кўра, Америка бошчилигидаги халқаро коалиция қирувчи самолётларининг Сурия шимолидаги Раққа шаҳрига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 15 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. 

Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, Суриядаги маҳаллий манбаларнинг бугун шанба куни тарқатган хабарларига кўра, АҚШ коалицияси қирувчи самолётлари Раққа шаҳридаги ўз жинотялари давомида яна 15 нафар суриялик фуқарони ўлдиришди ва ушбу шаҳар аҳолисининг турар-жойларига ҳамда мол-мулкларига катта миқдордаги зарар етказишди. 

Американинг ушбу зўравонлик ҳаракатлари омма афкорининг кенг кўламдаги норозилигига сабаб бўлди ва Вашингтоннинг Суриянинг ички ишларига аралашувларини ва ушбу юртда ўзбошимчалик билан амалга ошираётган ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган кенг миқёсли талаблар янада ортди.  

АҚШ коалициясининг Раққа шаҳридаги ИШИД террорчиларига қарши ҳаво ҳужумларини амалга ошириши ортидан, ушбу шаҳар аҳолиси қийин аҳволга тушиб қолган ва уларга тиббий хизмат ҳамда ичимлик суви етишмаслиги боис шунингдек озиқ-овқат ва электр энергиясининг тақчиллиги ортидан оғир шароитда кун кечиришмоқда. 

Ёрлиқ