Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган урушининг оғир оқибатлари
(last modified 2017-07-30T06:27:52+00:00 )
июл 30, 2017 11:27 Asia/Tashkent

Яман армияси ва халқ комитетининг бўлинмалари жорий йилнинг 28 июл куни Саудия арабистони жанубида жойлашган Жайзон минтақасидаги ал-Жоберий базасини ва ал-Фариза, Милҳама, ҳамда ал-Ғовия позицияларини тасарруф этишди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган урушининг оғир оқибатлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Саудия арабистонининг Яман юртига қарши амалга ошираётган ҳужумининг бошланганига ҳам 29 ойи ўтмоқда. Гарчи, ушбу араб мамлакати ҳисобланмиш Яманда инсоний вазият анчагина ваҳимали ва шиддатли тус олган бўлсада, бироқ Яман кучлари ҳам Ол Саудга қарши шиддатли зарбаларни бермоқда. Натижада эса, Арабистон ва унинг иттифоқчиларига урушнинг оғир талафотларини кўрсатмоқда ва ушбу давлатлар ҳам жангнинг оғир асоратларини бошдан ўтказмоқда. Яман армияси ва халқ комитетининг бўлинмалари жорий йилнинг 28 июл куни Саудия арабистони жанубида жойлашган Жайзон минтақасидаги ал-Жоберий базасини ва ал-Фариза, Милҳама, ҳамда ал-Ғовия позицияларини тасарруф этишди. Шунингдек, Арабистонинг бир қанча ҳарбий автомобилларини ва бошқа жангавор техникаларини йўқ қилишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари Саудия арабистонининг бир нечта ҳарбийлари ўлдирилди ва ярадор қилинди. Яман халқ комитети ва армияси ўтган пайшанба кунида ҳам Тоифда Малик Фаҳд Бин Абдулазиз ҳаво базасига қарата ўрта масофани нишонга оладиган Беркон -1 номли ракеталарнинг бир нечтасини учирди. Ушбу ҳужум оқибатида, мазкур базада катта ёнғин келиб чиқди.

    Айни пайта, Ямандаги мавжуд инсоний вазият ваҳимали ва аянчли шароитни бошдан ўтказмоқда. Мазкур ҳолатга ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Негаки, ушбу номутаносиб жангда 12 минг нафар инсон бевосита ўлдирилди. Ўн минглаб балким юз минглаб инсонлар ушбу уруш асоратида ўлим остонасида туришибди. Вабо инфекциясининг кенг тарқалиши ва озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги ҳам ушбу уруш оқибатидан келиб чиқмоқда. Ушбу ҳолат эса, Яманда инсоний вазиятнинг аянчли ва мудҳиш даражасига етганлигини намоён этамоқда. Бу ҳақда, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича эксперти Бисмарк Свангин шундай айтдики, Ямандаги уруш ёш болаларга ва гўдакларга қарши жанг бўлиб, эндиликда эса ушбу болалар тўйиб овқатланмаслик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги ортидан ўлим арафасида туришибди. Бундан ҳам ёмони шундаки, Вабо эпидемиясининг янада кенг тарқалиши билан ушбу муаммолар янада шиддатли тус олди. Яманлик ёш болалар ва гўдаклар нафақат Саудия арабистони қирувчи самолётларининг амалга ошираётган ҳаво ҳужумларининг тўғридан-тўғри қурбонларига айланишмоқда, балки уларнинг кўпчилиги урушнинг билвосита оқибатлари ҳамда хатарлар натижасида ўлим гирдобида қолишган.

    Ямандаги касалхоналарга ва даволаниш марказларига бир нигоҳ ташлашнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Негаки, ушбу даволаниш масканларидаги шароит ўта оғир ва аянчли ҳолатга келиб қолган. Ушбу муолажа муассасаларидаги болаларни қараб турган оналар ўз фарзандларининг аянчли аҳволини кўриб уларнинг бағри дили тилка пора бўлмоқда. Ҳозирги шароитда, Яман кучлари ўзлари амалга ошираётган ҳаракатлардан четга чиқа олишмайди, чунки Яман юрти Саудия арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳамма томонлама қамалга олинган. Аммо, Яман кучлари жанговор ҳаракатларда Арабистонга қақшатқич зарбаларни беришда давом этмоқда. Яман кучлари, Жайзон вилоятидаги ҳарбий базани тасарруф этишлари оқибати ўнлаб Саудия ёлланмаларининг ўлишига ва ёки оғир тан жароҳати олишига сабаб бўлиши ҳам уларнинг ҳарбий соҳадаги куч ва ғайратларини яна бир бор намоён этди. Бундан ташқари, Яман кучлари Тоифдаги Малик Фаҳд Бин Абдулазиз ҳаво базасини нишонга олишлари ҳам Арабистоннинг Яманга қарши уруш бошлаганининг 28-ойида улкан зарба ҳисобланади. Яман армиясининг бўлинмалари ва халқ комитети жанг бошланганининг 28-ойи ўтиши билан ўзларининг ҳужумкор қудратини янада оширишди.

    Бундан кейин ҳам, Яман кучлари Саудия арабистонига оғир ва шиддатли зарбалар бериши мумкинлиги яққол намоён бўлмоқда. Ушбу шароитдан келиб чиқиб, Америка қўшма штатлари яна бир бор Саудия арабистонини ва унинг Яман халқига қарши ҳарбий ҳаракатларини ҳимоя қилиш кўламини янада кучайтиради. Бундан кўзланган мақсад эса, Вашингтоннинг Ўрта Шарқ минтақасидаги энг муҳим иттифоқчиларининг шарманда бўлмаслиги ва урушда ютқазмаслигидир. Бу ҳақда, АҚШнинг Принстон Университетининг тадқиқотчиси ва халқаро масалалар бўйича эксперт Саййид Ҳусайн Мусоён Хитой телевидениясида ташкил этилган стол атрофидаги суҳбат чоғида, Америка қўшма штатларини Саудия арабистони томонидан Яманга қарши олиб бораётган тажовузларида ва жиноятларида шерик ва ўз ҳиссасини қўшмоқда деб маълум қилди. Унга кўра, агар Америка Яманга қарши жангда Саудия арабистонини қўллаб-қувватламаганида эди, Арабистон аллақачон ушбу урушда мағлуб бўлар эди. Охир оқибат хулоса қилиш мумкинки, уруш асорати ҳар икки тарафга ҳам катта ва йирик зарар етказди. Айниқса, Арабистон айни пайтда қийин ва мураккаб вазиятни бошдан ўтказмоқда. Негаки, Ямандаги инсоний шароит ўта оғир бўлганлиги боис, Саудия арабистони омма афкорининг босимига учрамоқда. Шунингдек, Яман кучларининг ракета имкониятлари ва ҳарбий қудрати янада кучайиши билан Арабистон янада кўпроқ талафотларга йўлиқиши эҳтимоли юқори бўлмоқда.           

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.