Саудия арабистони терроризмнинг манбаи ва хомийси
(last modified Thu, 03 Aug 2017 05:57:02 GMT )
август 03, 2017 10:57 Asia/Tashkent

Арабистондаги Малик Абдулазиз Университетида таҳсил олган Абул Барои номи билан танилган Ҳусайн Суфон Аҳроруш Шом террорчилик гуруҳининг саркардаси бўлмиш Абу Аммор ал-Амрнинг ўрнига бошлиқ этиб тайинланди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Саудия арабистонининг терроризмга қарши курашга қаратилган даволарига қарамай, ушбу давлат терроризмнинг хомийси эканлиги”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ол Сауд терроризмга қарши курашни иддао қилишига қарамай, Аҳроруш Шом террорчилик гуруҳининг янги саркардаси Саудия арабистони фуқроси эканлиги ушбу иддаоларни инкор этади. Арабистондаги Малик Абдулазиз Университетида таҳсил олган Абул Барои номи билан танилган Ҳусайн Суфон Аҳроруш Шом террорчилик гуруҳининг саркардаси бўлмиш Абу Аммор ал-Амрнинг ўрнига бошлиқ этиб тайинланди. Терроризм балоси янги чиққан таҳдид эмас. Аммо, охир оқибат глобал таҳдидга айланди. Бугунги кунда ҳеч қайси бир мамлакат терроризм таҳдидидан омонда эканлигини иддао қила олмайди. Шунга қарамай, терроризм ҳақидаги мавзу долзарблигича қолмоқда ва мамлакатларга қарши таҳдидлар ҳам ҳар хил кўринишда ва шаклда юз бермоқда. Жаҳондаги айрим давлатлар терроризмнинг таҳдидларига камроқ учраётган бўлса ва бази юртлар эса ушбу террорчилик гуруҳларининг ҳужумларига кўпроқ учрамоқда. Ҳатто айрим мамлакатларда ҳар куни террорчилик ҳодисалари содир этилмоқда. Террорчилар бази бир ўлкаларда якка ҳолда террорчилик ва портлаш амалиётларини амал оширса бошқа айрим юртларда эса жумладан, Сурия сингари мамлакатларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб давлатга қарши жанг қилиш билан фаолият юритишади. Шубҳасизки, террорчилик гуруҳларининг пайдо бўлишида ва кенгайишида айрим давлатларнинг таъсири муҳим рол ўйнамоқда.

     Шулар қаторида, Саудия арабистони юритаётган сиёсатлар Ўрта Шарқ минтақасида террорчилик гуруҳларининг юзага келишида ва уларнинг фаолиятларининг кенгайишида муҳим аҳамият касб этади. Саудия арабистони 2011 йилдан бери Сурия тизимини қулатиш ва минтақадаги муқовамат манфатига бўлган қудрат мувозанатининг ўзгаришига қаршилик кўрсатиб келади ҳамда ушбу мақсадларга етиш учун террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишни ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кун тартибига қўйган. Аҳроруш Шом ва Жайшул Ислом гуруҳларини террорчилик гуруҳларининг энг муҳимларидан деб аташ мумкин. Ушбу иккала гуруҳ ҳам Сурияда Башар Асад давлатига қарши жанг қилмоқда. Ушбу иккала террорчилик гуруҳи ҳам Саудия арабистонининг ҳимояси остида фаолият юритади. Шунинг учун, Саудия арабистони ва Туркия давлати бундан бир қанча олдин Аҳроруш Шом ва Жайшул Ислом гуруҳларини террорчилар рўйхатига киритилишига қаршилик кўрсатишди.

     Мавзунинг бошқа томони шундаки, Саудия арабистони сингари мамлакатлар айрим террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилишни ўзларининг ташқи сиёсатларида устувор вазифа этиб белгилашган. Улар ижтимоий демография ва маданий жиҳатдан ҳам кенг кўламда таъсир ўтказишади. Бундан кўзланган мақсад эса, ушбу юртларнинг фуқароларининг террорчилик гуруҳларига мойил бўлишлари ва уларнинг сафларига қўшилишлари учун замин яратишдир. Мисол учун, 2001 йилнинг 11 сентябр ҳодисасида асосий рол ўйнаган 15 кишидан 9 нафари Саудия арабистонининг фуқаролари бўлишган. Эндиликда эса, Аҳроруш Шом террорчилик гуруҳининг янги саркардаси Ҳусайн Суфон ҳам Арабистон фуқароси бўлиб, Саудия арабистонидаги Малик Абдулазиз Университетида таҳсил олган. Ушбу мавзу ҳам Арабистоннинг таълим тизими террорчилик фаолиятларига ва экстремистик гуруҳларга мойил бўлган фуқароларни ваҳҳобийлик ғоялари ва таълими билан тарбиялаб етиштириш учун керакли шароитларни яратиб беришида кучли таъсирга эга эканлигини англатади.

       Шунга қарамай қизиқ томони шундаки, Саудия арабистонида шу каби ишлар кенг кўламда авж олишига қарамай, Ол Сауд бошқа мамлакатларни терроризмни ҳимоя қилишда айблаб келади ва ўзини терроризмга қарши курашувчи деб даво қилади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, охирги пайтларда Қатар ва Саудия арабистони ўртасида келиб чиққан кескинликда Саудия ҳукумати Доха давлатини терроризмни ҳимоя қилишда асосий омил деб атади ва ушбу ҳимояларнинг Қатар томонидан тўхтатилишини талаб қилди. Сўз якунида шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, эҳтимол айрим араб давлатлари ҳам Ўрта Шарқдаги террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилиши мумкин, бироқ Саудия арабистони нафақат ушбу гуруҳларни қўллаб қувватлайди, балки Арабистон фуқаролари ҳам террорчилик гуруҳларининг раҳбари даражасигача бўлган миқёсда ваҳҳобийлик ғояларининг юксалишида таъсирга эга бўлишади.       

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ