Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг раҳбари шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланиб олишди
(last modified Wed, 10 Aug 2016 13:28:24 GMT )
август 10, 2016 18:28 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг раҳбари шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланиб олишди

Ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай, Баҳрайн халқи илгаригидек Баҳрайн шиаларининг раҳбари бўлмиш шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланиб олишда давом этишмоқда

Ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай, Баҳрайн халқи илгаригидек Баҳрайн шиаларининг раҳбари бўлмиш шайх Ийсо Қосем уйининг олдида тўпланиб олишда давом этишмоқда. Ливаннинг ал-Минор телеканали тарқатган хабарга биноан, ад-Дароз минтақасида ҳавонинг исиб кетишига қарамасдан, Баҳрайн халқининг шиалар раҳбари шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдидаги йиғилишлари 50 кундан бери давом этмоқда. Аммо Баҳрайн режими одамларнинг ушбу тўпланишларига қарши муносабат билдириб, диний уламоларни ва таниқли шахсларни террор қилмоқда ва уларни қамоққа ташламоқда. Баҳрайн халқи  Баҳрайн шиаларига қарши кескин чораларни тўхтатилишини ва ушбу мамлакат шиаларининг етакчиси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишларини таъкидлашмоқда. Айни пайтда, бугун чоршанба куни эрталаб Ол Халифа режими баҳрайнлик шайх Азиз Ҳасан ал-Ҳазрон номли яна бир руҳонийни қамоққа олди.