АҚШ ва БАА Яман жанубини эгаллаб олишди
Америкалик ва Бирлашган араб амирлигининг ҳарбий кучлари Саудия арабистонига қарашли бўлган ал-Ислоҳ Ҳизби ва Али Муҳсин ал-Аҳмарга қарашли қуролли гуруҳларни Яман жанубидаги Шабуҳ вилоятининг нефт ва газ майдонларини бўшатиб беришга ва тарк этишга мажбур қилганидан сўнг, улар ушбу минтақаларни эгаллаб олишди
Америка ва Бирлашган араб амирлиги томонидан Яманнинг Шабуҳ вилоятидаги нефт ва газ захиралари жойлашган ҳудудуни эгаллаб олишлари, ушбу иккала мамлакатнинг Яман жунубида муҳим нефт конларида ҳукмронлик ўрнатиш учун ҳамкорлик қилишларини кўрсатмоқда.
Форс ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, айрим яманлик манбаларнинг маълум қилишича, Америкалик ва Бирлашган араб амирлигининг ҳарбий кучлари Саудия арабистонига қарашли бўлган ал-Ислоҳ Ҳизби ва Али Муҳсин ал-Аҳмарга қарашли қуролли гуруҳларни Яман жанубидаги Шабуҳ вилоятининг нефт ва газ майдонларини бўшатиб беришга ва тарк этишга мажбур қилганидан сўнг, улар ушбу минтақаларни эгаллаб олишди.
Ливаннинг ал-Миёдин ахборот тармоғи ҳам шундай хабар бердики, АҚШ ҳарбий кучлари Яман шарқидаги Ҳазрати Мавт вилоятининг Сион минтақасидаги Петромисийла ширкатининг аэропортига кириб олишди ҳамда Бирлашган араб амирлигининг ҳарбий кучлари ва Яманнинг истеъфодаги давлатининг гумашталари уларни кутиб олишди.